Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, Ер юзида мпох (маймун чечаги) эпидемияси бошлангандан буён ушбу касалликни юқтирганлар сони 85 минг нафардан ошди. Улардан 92 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Хусусан, сўнгги тўрт ҳафта ичида маймун чечаги қайд этилгани юзасидан 30 та мамлакат ҳисобот тақдим этган.
Келтирилишича, эпидемия давридаги жами беморларнинг 90 фоизи Жанубий ва Шимолий Америка қитъаларида яшовчи аҳоли вакилларидир. Қолган ҳолатларнинг аксарияти Европа давлатларида рўйхатга олинган.
Дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, ЖССТ ўтган йил 23 июлда мпох вирусини пандемия деб эълон қилганди. Аммо кейинги пайтларда касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада пасаймоқда.
Шу боис ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесус маймун чечаги пандемиясини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифини ўртага ташлаган.
Қайд этиш мумкин, мпох вируси аломатлари асосан иситма, умумий интоксикация ва танада тошмалар билан намоён бўляпти.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!