$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Душанбанинг гапи сешанбага тўғри келмаса: эртадан ОТМларда ўқиш бошланяпти

14:14 / 10.01.2023

Эртага, 11 январь санасидан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилган.

“Ушбу жараёнларни белгиланган тартибда амалга ошириш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида кеча-ю кундуз фаолият олиб борадиган, малакали мутахассислардан иборат “Штаб” ташкил этилади. Аномал совуқ бўлиши кутилаётган 10-18 январь кунларида барча таълим муассасаларида ҳар қандай мажлислар (жумладан ZООМ шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишлар ўтказиш тақиқланади.

Шунингдек, таълим муассасалари биноларининг иссиқлик тизимларини барқарор ишлаши таъминланади.

Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга оладилар. Ўқув жараёнларини ташкил этишда худуд имкониятлари, талабаларнинг ноқулай об-ҳаво шароитларида олийгоҳларга етиб келишлари тўла инобатга олиниши ва бунга зарур шарт-шароитлар яратилиши лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар талабаларнинг имтиҳонларга тайёргарлик кўришлари тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Алоҳида таъкидланишича, 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга ўқув жараёнларини бошлаш ҳамда назорат имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати жорий йилнинг 18 январь санасига қадар узайтирилганини маълум қилганди.


Бу ҳам қизиқ

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

Украина раҳбари Россиянинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб берди.
09:54 / 12.05.2025
“Космос-482” фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулади

“Космос-482” фазовий қурилмаси Ҳинд океанига қулади

“Роскосмос” мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, фазовий қурилма Москва вақти билан 9:The Jerusalem (Post вақти билан …
15:35 / 10.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу маълумотни ижтимоий тармоқларда тасдиқлаб ўтди.
18:42 / 10.05.2025
Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) била…
21:37 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!