$
12689.97 UZS
-15.03
137.20 UZS
1.09
13557.96 UZS
14.43
22° Кечаси 13°

ДХХ катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

11:46 / 10.03.2023

ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланди.

Жумладан, давлат чегарасининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 14 кг 512 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автомашина Оҳангарон тумани ҳудудида тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, 2002 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқарога тегишли қўл сумкаси ичида 50 гр. “героин” моддаси, 672 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу гиёҳвандлик воситаларини 1800 АҚШ долларига сотиб олган, 1996 йилда Бухоро вилоятида туғилган шахс ҳам Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг бири Тошкент шаҳридаги давлат, иккинчиси эса нодавлат университетларнинг талабалари ҳисобланиб, улар пойтахт ҳудудида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246, 251-1 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон


														
														Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024

														
														Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация…
10:21 / 25.04.2024

														
														Пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли еткази…
09:29 / 25.04.2024

														
														25 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

25 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
02:19 / 25.04.2024

														
														Самарқандда эрини тириклайин ёқиб юборган аёл 12 йилга қамалди

Самарқандда эрини тириклайин ёқиб юборган аёл 12 йилга қамалди

Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, улар тез-тез жанжаллашиб турган.
17:53 / 24.04.2024

														
														Бухорода 5 та онлайн кузатув камераси ишга туширилди

Бухорода 5 та онлайн кузатув камераси ишга туширилди

Бу камералар ён-атрофни 360 даражада тасвирга олади.
16:58 / 24.04.2024

														
														Қашқадарёда 102 ёшли отахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Қашқадарёда 102 ёшли отахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Хабарга кўра, отахоннинг ўғиллари ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган.
12:49 / 24.04.2024

														
														Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
00:34 / 24.04.2024

														
														Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеро…
21:05 / 23.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Грузия Украина фуқаролари учун визасиз қолиш муддатини узайтирди

Грузия Украина фуқаролари учун визасиз қолиш муддатини узайтирди

Аввалроқ, Украина фуқароларининг Грузия ҳудудида визасиз қолишининг бу муддати бир йил эди.
15:39 / 24.04.2024
Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Ғазодаги қурбонлари сони 34 151 нафарга етди

Сўнгги 24 соат ичида анклавнинг яна 54 нафар фуқароси ҳалок бўлган.
12:51 / 23.04.2024
Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
00:34 / 24.04.2024
Ереванда Туркия ва Озарбайжон байроқлари ёқиб юборилди

Ереванда Туркия ва Озарбайжон байроқлари ёқиб юборилди

Қайд этилишича, 2000 йилдан бери Арманистонда шунга ўхшаш тадбирлар ҳар йили ўтказилади.
12:55 / 24.04.2024
Дунёда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисми чиқиндига кетади

Дунёда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисми чиқиндига кетади

Қайд этилишича, чиқиндиларнинг асосий қисми (60%) уй хўжаликларидан чиқади.
17:26 / 24.04.2024
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024
Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди

Шунингдек, у ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган.
17:17 / 23.04.2024
Афғонистонга Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Афғонистонга Ўзбекистоннинг навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
14:16 / 25.04.2024
Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Танзила Нарбаева Девид Кемерон билан учрашди

Сенат Раиси Танзила Нарбаева Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Девид Кемеро…
21:05 / 23.04.2024
25 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

25 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
02:19 / 25.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!