$
11988.32 UZS
16.92
152.02 UZS
0.21
13822.53 UZS
25.49
31° Кечаси 18°

Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

08:18 / 25.11.2025

Президентининг суд мустақиллигини кучайтириш ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармони қабул қилинди. Ҳужжат “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган.

Фармонга кўра:

Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойили ва суд мустақиллигига оид халқаро стандартлар жорий этилади.

Судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб 5 йил муддатга, кейинчалик муддатсиз тайинлаш тартиби белгиланади.

Суд раислари ва уларнинг ўринбосарларини очиқ танлов орқали танлаш тизими йўлга қўйилади.

Судьянинг “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “одоб қоидаларига риоя этиш” мезонлари қонун даражасида белгиланиши кўзда тутилади.

Кенгаш ва Олий суд таркибини шакллантириш жараёнида судьялар ҳамжамияти органлари иштироки кенгайтирилади. Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари Олий суд, вилоят судлари ҳамда туманлараро ва туман судлари судьялари орасидан шакллантирилади.

Судьялар малака ҳайъатлари ва Судьялар олий малака ҳайъати томонидан судьялик лавозимларига номзодлар бўйича хулосалар тақдим этиш тартиби қонунчиликка киритилади. Кенгаш ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилиш тартиби бекор қилинади.

Кенгаш раисига интизомий ишларни қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш ҳамда Кенгаш тузилмаси ва штат жадвалини мустақил тасдиқлаш ваколати берилади.

2025 йил 15 декабрдан бошлаб Кенгаш расмий сайтида бўш лавозимлар ва судьялик лавозимларига номзодларни танлаш жараёнига оид маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади. Номзодларни танлаш ва баҳолаш жараёнини рақамлаштириш, шу жумладан сунъий интеллектдан фойдаланиш чоралари белгиланган.

Кенгашга қўшимча 4 та штат бирлиги ажратилади, умумий штат сони 32 тани ташкил этади. Фармонда суд мустақиллигига оид қонунчиликни халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш, судьяларга нисбатан интизомий жазо қўллаш тартибини шаффофлаштириш бўйича топшириқлар берилган.

Шунингдек, суд тизимида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Одил судлов академиясига қабул жараёнида хотин-қизлар учун квота жорий этилади. Аёл судьялар ассоциациясини ташкил этиш ташаббуси маълумот учун қабул қилинган.

Фармон ижросини таъминлаш учун масъул этиб Судьялар олий кенгаши раиси белгиланган, назорат эса Президент Администрацияси томонидан амалга оширилади.



														
														Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Озарбайжонда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

“Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси дипломатлари хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсати…
09:09 / 25.11.2025

														
														Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

Президентининг суд мустақиллигини кучайтириш ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармони қабу…
08:18 / 25.11.2025

														
														“Бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир” – Шоҳрух Шодмонов масъулларга мурожаат қилди

“Бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир” – Шоҳрух Шодмонов масъулларга мурожаат қилди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши реал ҳаракатлар…
18:15 / 24.11.2025

														
														Олий таълимда контракт тўловлари муддатлари ўзгарди

Олий таълимда контракт тўловлари муддатлари ўзгарди

Унга кўра, абитуриентлар контракт тўловининг камида 25 фоизини 15 сентябргача, юқори курс талабалари эса 1 октябргача тўлаши…
17:53 / 24.11.2025

														
														25 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

25 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
17:49 / 24.11.2025

														
														Жиззахда Matiz ва ЗИЛ тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Жиззахда Matiz ва ЗИЛ тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 266-моддаси…
17:05 / 24.11.2025

														
														Гулистон шаҳрига 52 дона Yutong автобуси олиб келинди

Гулистон шаҳрига 52 дона Yutong автобуси олиб келинди

“Мазкур автобуслар шаҳар ичидаги 7 та йўналишда брутто-шартномаси асосида йўловчиларга хизмат кўрсатади”, – дейилади хабарда.
15:37 / 24.11.2025

														
														Энди инсон аъзолари трансплантациясида донорлар розилиги видеоёзувга қайд этилади

Энди инсон аъзолари трансплантациясида донорлар розилиги видеоёзувга қайд этилади

Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар …
14:38 / 24.11.2025

														
														Фарғонада 7 та транспорт иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Фарғонада 7 та транспорт иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
13:17 / 24.11.2025

														
														Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24—28 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:49 / 24.11.2025

Бу ҳам қизиқ

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги чегара полицияси штаб-квартирасига ҳужум қилинди

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги чегара полицияси штаб-квартирасига ҳужум қилинди

Reuters агентлиги манбаларининг айтишича, бинода икки нафар худкуш террорчи бомба портлатган.
18:01 / 24.11.2025
Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24—28 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:49 / 24.11.2025
Алишер Юсупов ПСЖ сафида Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди

Алишер Юсупов ПСЖ сафида Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди

Бундан ташқари, яна уч нафар ўзбекистонлик спортчилар — Музаффарбек Тўрабоэв, Шаҳрам Аҳадов ва Шаҳзодхўжа Шарипов таркибида …
12:32 / 23.11.2025
Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” эртага, 24 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
11:32 / 23.11.2025
Андижонда ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши …
09:03 / 24.11.2025
Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача давом этади

Ҳаво ифлосланиши келаси ҳафта охиригача давом этади

“24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган ҳаво ифлосланишини кучайтирувчи инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача сақланиб…
17:14 / 23.11.2025
Тошкентда BMW ва Tracker-2 тўқнашди

Тошкентда BMW ва Tracker-2 тўқнашди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
10:24 / 23.11.2025
Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

Энди суд раиси ва ўринбосарлари очиқ танлов орқали танланади

Президентининг суд мустақиллигини кучайтириш ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фармони қабу…
08:18 / 25.11.2025
“Бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир” – Шоҳрух Шодмонов масъулларга мурожаат қилди

“Бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир” – Шоҳрух Шодмонов масъулларга мурожаат қилди

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши реал ҳаракатлар…
18:15 / 24.11.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!