Кеча, 23 ноябрь куни соат 08:10 лар атрофида, Жиззах шаҳар, “Амир Темур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-050 “Жиззах-Ғаллаорол” автомобиль йўлининг 34 км.да, 1998 йилда туғилган, Жиззах вилояти, Бахмал туманида яшаган ҳайдовчи Matiz русумли транспорт воситасини Жиззах-Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1992 йилда туғилган Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи Ҳайдовчи бошқарувида бўлган ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу ЙТҲ оқибатида Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва автомашинада бўлган 2 нафар йўловчилар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 266-моддаси учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!