Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “Э.О.” фермер хўжалиги раҳбари Д.Э. ва бошқалар хўжалик ер майдонларини суғориш учун сув насосини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 310,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Янгиқўрғон” МФЙ ҳудудидаги “Х-Х.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Х. электр қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 259,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Шаббаз” ОФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи фуқаро С.Й. ўз уйида газ ҳисоблагич ускунасидан ташқари газ тармоғига яширинча уланиб, жами 129,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати маълум қилди.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!