“Ўзенергоинспексия” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида фуқаро М.Х.га қарашли бинонинг нотурар қисмида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан 2 дона икки контурли иситиш жиҳозларидан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 316,5 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Хабарда шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлиги айтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!