Эрон Берлиннинг Теҳрон ички ишларига аралашуви муносабати билан икки немис дипломатини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани маълум қилди.
“Ташқи ишлар вазирлиги вакили Канани Германия ҳукуматининг Ислом Республикасининг ички, хусусан, суд ишларига аралашиш бўйича аралашув ва масъулиятсиз ҳаракатларидан сўнг икки нафар немис дипломати номақбул шахслар сифатида чиқариб юборилганини эълон қилди”, – дейилади Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм-каналида эълон қилинган хабарда.
Персона нон грата (лотинча персона нон грата – номақбул шахс) – дипломатик амалиётда қабул қилувчи давлат ҳокимияти томонидан номақбул шахс деб эълон қилинган дипломат.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!