“Ўзгидромет” бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда кўпроқ ёз мавсуми учун хос эканини маълум қилди.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача исийди.
Ҳарорат фони ойнинг биринчи ўн кунлиги охирида бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.
Умуман олганда, жорий май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!