АҚШнинг хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (DV-2026) жавоблари бугун, 3 май куни эълон қилинади.
Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.
Аризалар ўтган йили 2 октябрдан 7 ноябргача қабул қилинган эди.
Хилма-хиллик виза дастури – АҚШга иммиграция кўрсаткичлари тарихан кам бўлган халқлар вакилларига Америкага кўчиб бориб яшаш имкониятини беради.
Кўплаб миллатлар қатори, ҳар йили миллионлаб ўзбеклар ҳам бу дастурда қатнашади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!