Фарғона шаҳрида фуқаро К.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 2 февраль куни номаълум шахс Қувасой кўчасида жойлашган дорихонасига ғайриқонуний равишда кириб нархи 2.500.000 сўмлик бир дона “НР” русумли нотебоок, кузатув камерасининг хотираси учун мўлжалланган нархи 900.000 сўмлик хотира диски, нархи 500.000 сўмлик темир сейф, 3.200.000 сўм ва 100 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!