Аргентина Жаҳон чемпионига айлангандан сўнг, стадионда байрам бошланиб кетди. Лео Месси барча билан бирма-бир ғалабани нишонлашни бошлади. Эфирга узатилган кадрда Лео Месси бир аёл билан кубокни қучоқлаб нишонлади – томошабинлар ва деярли барча бу аёлни Леонинг онаси деб ўйлади.
Аслида, у Антониния Фариас бўлиб, Аргентина терма жамоасининг бош ошпази ҳисонланади. У 42 ёшда бўлиб 10 йилдан буён миллий терма жамоада ишлайди. Фариас Қатар-22, Финалиссима-2022, Копа Америка –2021 ва Россия–2018 чемпионатларида ишлаган.
Гап шундаки, Аргентина терма жамоаси ошпазни асосий фигура деб ҳисоблайди – баъзилар учун Антониния рамз ҳисобланади (маскот). Ўйинчилар уни ўз оналари сифатида қабул қилишади.
Собиқ футболчи Серхио Агуэро Антониниянинг терма жамоа ғалабаларидан сўнг, диетани бузишга рухсат беришини ҳақида айтиб берди: “Баъзи ўйинлардан кейин биз картошкали Неаполитан Миланецасиларга (Жанубий Америка давлатларида гўштли нонли котлетларнинг кенг тарқалган турлари миланеца деб номланади) рухсат олардик. Бу мотивациянинг яна бир тури. Ҳамма хоҳлаганини ерди”.
Чемпионлар ЖЧда овқатланиш режимларига жиддий ёндашди. Бунга жамоа бош мураббийи Лионел Скалони алоҳида эътибор берган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!