Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-конь саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.
Фото ва видео материалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
– содир этилган ҳуқуқбузарлик;
– ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
– ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.
Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
– кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;
– фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!