$
11797.46 UZS
22.54
139.77 UZS
0.6
13608.37 UZS
20.11
31° Кечаси 18°

Энди магистратура ва докторантурага кириш учун чет тили сертификати керак эмасми?

19:14 / 24.07.2025

Куни кеча ижтимоий тармоқларда шу мавзу атрофида турли хил фикрлар янграгани фонида ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев воқеа ҳақида ўз саҳифасида изоҳ қолдирди.

“2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Президент фармони билан бир қатор ҳужжатларга ўзгаришлар киритилди ва айримлари тўлиқ ўз кучини йўқотди. Масалан, ушбу фармон билан мактаб ўқувчиларининг охирги 6 йиллик ўртача баҳоси тест балига қўшилиши бекор бўлгани ҳақида ёзгандим.

Ушбу фармонда 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли Президент қарорининг 6-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташланиши ҳам белгиланган. Ушбу хатбошида шундай дейилган эди:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилсин. Бунда, филология йўналишлари бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса B2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутилсин.

Мана шу банд чиқариб ташланди, яъни ўз кучини йўқотди. Лекин бу сертификатлар бекор бўлганини англатмайди. Шунчаки 2021 йилдаги мазкур қоиданинг ўзи эскирган эди. Ўтган 2024 йилда магистратура ва докторантурага хорижий тил билиш даражасининг янги қоидаси белгиланган.

2024 йил 24 майдаги ПФ-81-сонли Президент фармонида қуйидаги янги талаблар белгиланган:

4. Белгилансинки, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади:

хорижий тиллар йўналишлари бўйича — камида C1 даражасида;

гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича — камида B2 даражасида;

бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича — камида B1 даражасида.

Кўриб турганингиздек, янги қоидаларда B1 даражага ҳам рухсат берилганди.

ХУЛОСА: 2021 йилдаги қарордан сертификатга оид хатбошининг чиқариб ташланганига асосий сабаб, ушбу қоидалар эскиргани ва амалда эмаслиги эди. Магистратура ва докторантурага тил билиш даражасининг янги қоидалари 2024 йилдаги қарор билан белгиланган ва у ўз кучида турибди” – дейди блогер ўз саҳифаси орқали.



														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Биринчи "Осиё – Корея" саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлам…
09:06 / 17.09.2026

														
														Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026

														
														17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026

														
														Саида Мирзиёева Администрациядаги жамоа билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Саида Мирзиёева Администрациядаги жамоа билан йирик лойиҳаларни муҳокама қилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева жамоа билан муҳим йўналишлар ва яқин истиқболда амалга оширилиши мумкин бў…
12:41 / 16.09.2026

														
														Ўзбекистон» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ўзбекистон» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ўзбекистонда фуқаролар» зиёратига юбориш ваъдаси билан боғлиқ икки ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хи…
10:41 / 16.09.2026

														
														« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

Тошкентдаги « Темур » метро бекати ҳудудида тарқалаётган нохуш ҳидга шаҳар оқова сув тармоқларидаги носозлик сабаб бўлгани м…
10:32 / 16.09.2026

														
														Жиззахда болани уриб юборишига сал қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди

Жиззахда болани уриб юборишига сал қолган Gentra ҳайдовчиси жазоланди

Жиззах вилояти Фориш туманида Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб юборишига сал қолди. Ҳолат 10 сен…
10:00 / 16.09.2026

														
														“9 соат”нинг сири нимада?

“9 соат”нинг сири нимада?

Сеулда Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашувда “Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди”, деди.
09:30 / 16.09.2026

														
														"Атиргул” танлови ғолиблари эълон қилинди

"Атиргул” танлови ғолиблари эълон қилинди

Куни кеча Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида  хотин-қиз журналистлар…
09:22 / 16.09.2026

														
														Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган янги таш…
08:16 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

“9 соат”нинг сири нимада?

“9 соат”нинг сири нимада?

Сеулда Ўзбекистон Президенти ватандошлар билан учрашувда “Президент бўлиб мени нима қийнайди? Менга вақт етмайди”, деди.
09:30 / 16.09.2026
Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

"Ёшларга замонавий таълим бериб, келажаги учун кенг имкониятлар эшигини очар эканмиз, айни пайтда уларга ватан туйғуси, ўзли…
17:25 / 15.09.2026
Қашқадарёдаги қадимий Одирмон шаҳар ёдгорлигидан ноёб остодон ва алтар топилди

Қашқадарёдаги қадимий Одирмон шаҳар ёдгорлигидан ноёб остодон ва алтар топилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Одирмон шаҳар археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида диний маросимлар …
11:01 / 15.09.2026
Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026
Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка шаҳри томон учирилган ҳусийларга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия бошчилигидаги …
10:36 / 16.09.2026
17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026
Синдоров қатнашадиган жаҳон чемпионлиги баҳсининг соврин жамғармаси маълум қилинди

Синдоров қатнашадиган жаҳон чемпионлиги баҳсининг соврин жамғармаси маълум қилинди

Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва ўзбекистонлик даъвогар Жавоҳир Синдоров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг ум…
10:35 / 15.09.2026
Тошкентнинг келажаги муҳокама қилинди: янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасини зўриқтирмаслиги керак

Тошкентнинг келажаги муҳокама қилинди: янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасини зўриқтирмаслиги керак

Тошкентнинг жадал кенгайиши фонида шаҳардаги шаҳарсозлик ва экология масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди. Унда йирик …
10:53 / 15.09.2026
« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

Тошкентдаги « Темур » метро бекати ҳудудида тарқалаётган нохуш ҳидга шаҳар оқова сув тармоқларидаги носозлик сабаб бўлгани м…
10:32 / 16.09.2026
Ўзбекистон Президенти Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётг…
17:32 / 15.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!