$
12017.70 UZS
15.6
₽
146.39 UZS
0.37
€
13179.81 UZS
13.51
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда автосуғурта суммаси икки баравар оширилади

15:28 / 24.07.2025

Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаси 80 млн сўмгача оширилади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача оширилиши белгиланди (амалда 40 млн сўм). 

“Бу ўз навбатида ЙТҲ натижасида жабрланган шахсларнинг мол-мулкига, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини қоплаш учун йўналтириладиган маблағнинг бугунги кун талабига мос равишда бўлишига хизмат қилади”, – дейилади хабарда. 

Ҳисоб-китоблар асосида суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, суғурта суммалари ва мукофотлари бозор тамойилларига мувофиқлаштирилди. Ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш механизми белгиланди. Бунда айбдор деб топилган суғурта қилдирувчининг суғурталовчиси томонидан суғурта даъволари ва бошқа низоларни кўриб чиқиш тартиби аниқлаштирилди.

Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ҳамда ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик хизматини кўрсатиш функцияси қўшилди.

Мажбурий суғурталаш мажбуриятининг бажарилишини назорат қилиш учун масъул органлар ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш тартиби аниқлаштирилди. Манфаатдор давлат органлари билан мажбурий суғурта бўйича электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилиши белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади. Бу полисларни расмийлаштиришда суғурта мукофотлари тушумларининг марказлаштирилган ҳисобини юритилишини таъминлайди.

Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳам топширилди.

Қайд этилишича, ҳукуматнинг ушбу қарор президентнинг 2024 йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистонда белгиланган суғурта пули ва суғурта мукофоти ҳозирда яқин қўшни давлатлар ҳамда чет эл давлатлари билан солиштирганда энг кам кўрсаткични ташкил этган.



														
														Аҳолини огоҳлантирувчи SMS’лар учун бюджетдан маблағ ажратилмаган — ФВВ

Аҳолини огоҳлантирувчи SMS’лар учун бюджетдан маблағ ажратилмаган — ФВВ

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Зуҳриддин Қурбонов “Овоза” дастурига берган
16:20 / 29.11.2026

														
														Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган икки ўзбекистонлик жасади ватанга қайтарилди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлган икки ўзбекистонлик жасади ватанга қайтарилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Бостандиқ туманида жойлашган барак типидаги турар жой биносида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқ…
14:50 / 29.11.2026

														
														Андижонда 19 туп тут дарахти қўпориб ташланиши ортидан табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Андижонда 19 туп тут дарахти қўпориб ташланиши ортидан табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Андижон вилоятида тут дарахтлари қўпориб ташлангани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоя…
13:03 / 29.11.2026

														
														Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет”га кўра, эртага, 30-ноябрь куни республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 22 да…
11:45 / 29.11.2026

														
														Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб иккита кўчада транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб иккита кўчада транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақ…
10:55 / 29.11.2026

														
														Ўзбекистонда ноқонуний ишлаган чет эл фуқароларига 4,4 млн сўм жарима солинади

Ўзбекистонда ноқонуний ишлаган чет эл фуқароларига 4,4 млн сўм жарима солинади

Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибини бузган чет эл фуқароларига нисбатан 4,4 миллион сўм миқдорида жарима …
10:09 / 29.11.2026

														
														Мубашшир Аҳмад иши кассация тартибида кўриб чиқилади

Мубашшир Аҳмад иши кассация тартибида кўриб чиқилади

Диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши 2026 йил 3-декабрь куни Тошкент шаҳар судида кассатсия тартибида кўриб чиқи…
09:15 / 29.11.2026

														
														Фойдаланишга топширилмаган уйларга аҳолини кўчирган масъуллар жиноий жавобгарликка тортилади

Фойдаланишга топширилмаган уйларга аҳолини кўчирган масъуллар жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда қурилиши тугалланмаган ёки белгиланган тартибда фойдаланишга топширилмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг…
08:37 / 29.11.2026

														
														Маст ҳолда такроран автомобиль бошқарганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Маст ҳолда такроран автомобиль бошқарганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Олий Мажлис Сенатининг 28 ноябрь куни бўлиб ўтган 21-ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун …
16:06 / 28.11.2026

														
														ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ юқори мартабали ходимлари иштирокидаги жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. ДХХ ра…
12:44 / 28.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Namanganda 2 kg.dan ortiq gashish savdosiga chek qo‘yildi

Namanganda 2 kg.dan ortiq gashish savdosiga chek qo‘yildi

“Xavfsiz va sog‘lom yurt” tezkor-profilaktik tadbiri doirasida Davlat xavfsizlik xizmati va Ichki ishlar vazirligi xodimlari…
15:03 / 27.11.2026
ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ юқори мартабали ходимлари иштирокидаги жиноят иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. ДХХ ра…
12:44 / 28.11.2026
Бир йилда дунё бўйлаб 47 минг аёл ва қиз яқинлари томонидан ўлдирилган — БМТ

Бир йилда дунё бўйлаб 47 минг аёл ва қиз яқинлари томонидан ўлдирилган — БМТ

Бу ҳақда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда БМТ-Аёллар ташкилотининг 24 ноябрь куни эълон қилинган ҳ…
15:48 / 29.11.2026
O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda fuqaro aviatsiyasi sohasi uchun malakali kadrlar tayyorlaydigan yangi oliy ta’lim muassasasi — Xalqaro fuqaro …
14:30 / 27.11.2026
Реклама овозини теледастурларникидан баланд қўйган телеканаллар жавобгарликка тортилиши мумкин

Реклама овозини теледастурларникидан баланд қўйган телеканаллар жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистонда айрим телеканалларда реклама роликлари овозининг теледастурларга нисбатан баландлиги юзасидан томошабинлардан м…
11:20 / 28.11.2026
Перуда ҳарбий вертолёт ҳалокати сабаб саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Перуда ҳарбий вертолёт ҳалокати сабаб саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳодиса Санабамба аҳоли пункти яқинида ҳарбий патрулни эвакуация қилиш жараёнида содир бўлган.
14:15 / 28.11.2026
Қозоғистонда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Қозоғистонда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Олмаотадаги уйда ёнғин чиқиб, беш киши ҳалок бўлган. Бу уйда бир неча оила, жумладан, ўзбекистонликлар ижара асосида яшаган.
16:13 / 27.11.2026
Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 73 581 та янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий …
16:56 / 27.11.2026
“Hayron qoldim”. Sindorov Gukeşning kutilmagan öyiniga munosabat bildirdi.

“Hayron qoldim”. Sindorov Gukeşning kutilmagan öyiniga munosabat bildirdi.

Özbekistonlik grossmeyster Javohir Sindorov şaxmat böyiça jahon çempionligi uçun bahsning uçinçi partiyasida raqibi Gukeş Do…
16:19 / 27.11.2026
ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессида 1 500 нафар делегат иштирок этади

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги Конгрессида 1 500 нафар делегат иштирок этади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги Конгрессига тайёргарлик ишлар…
10:18 / 28.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!