$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

09:39 / 24.10.2026

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг жорий йил 12 сентябрдаги “Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан соҳани ислоҳ қилиш, газ ресурсларидан самарали фойдаланиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари белгилаб берилган.

Лекин, халқ манфаатидан кўра шахсий манфаатини устун қўйган айрим соҳа ходимлари баъзи фуқаролар билан тил бириктириб, давлат томонидан ажратилган газ баллонларни асоссиз равишда қиммат нархларда сотиб, даромад топишга уринишмоқда.

Ана шундай салбий ҳолатларга чек қўйиш ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзиллилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзенергоинспекция” ходимлари томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари республика бўйича 120 дан ортиқ ҳолат фош этилиб, шундан 39 та ҳолатда газ идоралари ходимларининг бевосита алоқадорликлари аниқланди. Тадбирлар давомида ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан зиёд газ баллонлари ва уларда сақланаётган 13636 кг суюлтирилган газ маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинди.

🔹 Хусусан, Жиззах вилоятида жами 9 та ҳолатда 239 та газ баллон сотиш мақсадида ноқонуний сақлаб келинаётганлиги фош бўлди. Жумладан, муқаддам Зомин тумангаз таъминот бўлимида юқори лавозимлардан бирида ишлаган шахс ўзининг қариндошига тегишли хонадонда 152 та газ баллонни яширинча сақлаб келган. Қўшни Сирдарё вилоятида ҳам шу каби ҳолатлар аниқланиб, биргина Ховос тумангаз бўлими мансабдорларидан бирининг уйидан ҳеч бир ҳужжатларсиз сақланаётган 30 дона газ баллони олинди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Ургут тумангаз тўлдириш шохобчаси қоровули газ билан тўлдирилган 3 дона баллонни 2,5 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Вилоятнинг Пастдарғом туманида яшовчи, 1972 й.т. фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда эса, ушбу манзилда газ билан тўлдирилган 22 та баллон борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, у газ баллонларни тумангаз бўлими ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан сотиб олиб, фуқароларга 100 минг сўмдан сотиш билан шуғулланган.

Фарғона вилоятида ҳам ҳамкорликдаги рейд тадбирлари ўтказилиб, Қўштепа тумангаз бўлими муҳандиси ҳамда чилангари аҳоли учун мўлжалланган 8 та газ баллонларини ўз яшаш хонадонларида ноқонуний сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари фош этилди.

Мамлакатимизнинг жанубий минтақаси ҳисобланган Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейд тадбирларида ноқонуний сақловда бўлган жами 65 та газ баллон тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Жумладан, Бандихон туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро тумангаз бўлими ҳайдовчисидан 70 минг сўмдан сотиб олган 32 та газ баллонни истеъмолчиларга қиммат нархларда сотиб, мўмай даромад топмоқчи бўлган.

Навоий вилоятининг Хатирчи тумангаз бўлими ҳайдовчисининг уйидан ҳам жами 26 та газ баллони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бу каби ноқонуний ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган ва бошқа вилоятларида ҳам аниқланди.

Таъкидлаш лозим, ушбу йўналишдаги рейд тадбирлари Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа мутассадди идоралар ҳамкорлигида мунтазам равишда ўтказиб борилади ҳамда қонунбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Ҳурматли фуқаролар, аҳоли учун мўлжалланган суюлтирилган газ билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга дуч келсангиз Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.



														
														Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026

														
														"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган кўргазмани томоша қилдилар.

Кўргазмада ташриф буюрувчиларга боланинг дунёга келишидан анча олдин — бўлажак онага ғамхўрлик қилишдан бошланиб, хавфсиз ту…
15:45 / 23.10.2026

														
														60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

														
														Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026

														
														Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

														
														АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

														
														Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026

														
														Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026

														
														FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026

														
														23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!