$
12725.16 UZS
32.74
158.65 UZS
0.21
14507.95 UZS
-3.29
35° Кечаси 21°

Гулнора Каримованинг хорижга чиқиб кетган мол-мулклари Ўзбекистонга қайтарилмоқда

10:12 / 15.02.2022

Ўзбекистон Республикаси Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Г.Каримова ва унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Г.Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Шу билан бирга, жорий йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтган. Унда томонлар БМТнинг кўптомонлама траст жамғармасини (Жамғарма) ташкил этиш бўйича келишувга эришган.

Қайд этилишича, мазкур Жамғармадан Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади. Шунингдек, Жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Жамғарма бошқарув механизми Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Шу орқали Швейцария ва Ўзбекистон активларни қайтариш жараёнига тўлиқ жалб этилади. Жамғарма Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистондаги дастури (UNSDCF)га мос лойиҳалар учун молиявий ресурслар ажратади.

Ушбу лойиҳалар Жамғарма фаолиятида иштирок этувчи БМТ тизимидаги ташкилотлар томонидан бошқа ижрочи шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Барча лойиҳалар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.

Жамғарма ўз фаолиятини Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида томонларга юридик мажбурият юкловчи Реституция тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг бошлайди. Ушбу келишув имзоланганидан кейин Жамғарма ва унинг фаолияти ҳақида қўшимча батафсил ахборот берилади.

Бундан ташқари, Москва шаҳар суди томонидан Ўзбекистон судларининг Г.Каримова ва унинг шерикларига нисбатан чиқарган ҳукмлари тан олинди ва ҳозирда Россия томони билан Ўзбекистонга қайтариш учун мусодара қилинган мол-мулкларни сотишни ташкиллаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Озарбайжон матбуоти Калининградни Кёнигсберг деб атади

Озарбайжон матбуоти Калининградни Кёнигсберг деб атади

Россия ва Озарбайжон бир-бирини агрессивликда айбламоқда
19:39 / 02.08.2025
Самарқандда янги автовокзал очилди

Самарқандда янги автовокзал очилди

Қулайлик мақсадида эса мазкур вокзалгача жамоат транспорти қатнови ҳам йўлга қўйилгани билдирилди.
09:24 / 03.08.2025
4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

4 август куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
22:21 / 03.08.2025
Сурия Озарбайжондан газ олишни бошлади

Сурия Озарбайжондан газ олишни бошлади

Йиллик газ етказиб бериш ҳажми 1,2 миллиард куб метр газни ташкил қилиши билдирилди.
16:32 / 02.08.2025
Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Ҳозирда, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
11:00 / 03.08.2025
1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошди. Қолган тўловлар-чи?

1 августдан иш ҳақи ва пенсиялар ошди. Қолган тўловлар-чи?

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўмни ташкил этади
18:29 / 03.08.2025
Россия айрим касбларда рус тилини билиш талабини жорий этиши мумкин

Россия айрим касбларда рус тилини билиш талабини жорий этиши мумкин

Ҳужжат муҳокама учун тақдим этилган ва ҳали тасдиқланмаган.
16:24 / 03.08.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

Ташриф давомида Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган
19:48 / 03.08.2025
“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Агарда инвестор талабларни бузса, лойиҳа тўхтатилади ва ер олиб қўйилади
22:47 / 03.08.2025
Тошкентда 2 августдан 25 августгача йўл ёпилади

Тошкентда 2 августдан 25 августгача йўл ёпилади

Шунингдек, хабарда автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкинлиги билдирилган.
12:43 / 03.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!