Ўзбекистонда ушбу ҳафта жуда илиқ ва булутсиз ўтиши прогноз қилинмоқда.
“Ўзгидромет” матбуот хизматининг хабар беришича, 20—24 октябрь кунлари республика бўйлаб ҳарорат кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 23-28 даража атрофида бўлади. Бу ўртача иқлим меъёридан 4-6 даражага юқоридир.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. 20 октябрда кундузи ҳарорат 21-23 даражани ташкил этади. Кейинги кунларда ҳарорат кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 24-28 даража атрофида бўлади.
Прогнозларга кўра, келаси ҳафта ўрталарига қадар Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!