Ижтимоий тармоқларда Риштонда ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотгани ва ҳанузгача ўзига келмагани юзасидан хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4-июль куни Риштон туманининг Гумбаз маҳалласида фуқаро Cобалт русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб “Тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасига автомашинани қўймоқчи бўлганда, ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлишган. Бироқ Cобалт ҳайдовчиси ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирган.
Шундан сўнг ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси ҳам келиб, бақир-чақир қилиб, ходимларга қаршилик кўрсатган.
Шу пайт автомашина ҳайдовчисининг тутқаноғи тутиб ўзини йўқотган ( Ушбу фуқаронинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепсия касаллиги бўлган). Ҳозирда фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда фуқаро ушбу фуқаро ва акасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-, 194-, ва 195-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган.
Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!