Жиззах вилоятида ғалладан бўшаган майдонларнинг ёқиб юборилишини бартараф этиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Арнасой тумани Экология инспекцияси томонидан олиб борилган рейд тадбирларида “Олтин водий” МФЙ, Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаро М.А. томонидан ғалладан бўшаган 2,5 гектар ер майдони ёқиб юборилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4, 24-моддаларининг талабларини бузган ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. М.А. БҲМнинг уч баравари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Шунингдек, фуқаро томонидан табиатга 3 миллион 434 минг 296 сўм зарар етказганлиги маълум бўлган. Ҳуқуқбузар жами 4 миллион 454 минг 296 сўм тўлаши айтилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 1 гектар майдондаги сомонпоялар ёқиб юборилганда атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази тарқалган. Қолаверса, тупроқ таркиби бузилиб, эрозияси кучаяди ва ҳосилдорлик камаяди. 1 тонна хазон ёқилганда эса атмосфера ҳавосига 30 кг углерод оксиди кўтарилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!