$
11994.10 UZS
6.94
₽
145.79 UZS
-0.5
€
13420.20 UZS
26.95
31° Кечаси 18°

Жиззахдаги АЭСни нега айнан Россия қуряпти?

11:54 / 30.06.2024

Жиззахдаги АЭСни нега айнан Россия қуряпти?

Хабарингиз бор, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан сўнг, оммавий ахборот воситаларида кўплаб муҳокамалар бошланиб кетди. Мунозараларнинг асосий мавзуси руслар Ўзбекистонда қуришни режа қилаётган АЭСлар. Баъзилар атом электр станцияларини аввалроқ қуриш керак эди дейишса, айримлари бунинг қурилишидан бироз чўчимоқда. Мазкур мавзудаги аудитория вакилларида икки хил фикр пайдо бўлди. Биринчиси, АЭС қурилишидан келадиган фойда ҳақида гапиришса, иккинчи қисми эса Чернобил ва Фукусимадаги фожиалар ҳақида сўзлашмоқда.

Мавзуга чуқурроқ кирадиган бўлсак, АЭСларнинг турлари кўп. Лекин Жиззахда қурилиши айтилаётган станциялар қайси тоифага киради ва хавфсизлик кафолатлари қандай? Дунё давлатларидан қайсиларида АЭСлар мавжуд ва Ўзбекистонга мазкур станциялар керакми? АЭСнинг афзалликлари қандай? Нега айнан Россия қуряпти? Юқоридаги мавзулар юзасидан қуйида батафсил гаплашамиз.

АЭС қурилиши тарихи

Атом электр станцияларни қуриш ва ундан фойдаланиш ҳақидаги фикрлар асрнинг 40 йилларидан бошланади. 1950 йилда СССР физиги И.Курчатов изчил изланишлардан сўнг ҳукуматга атом энергиясини ажратиб олиш бўйича ишларни бошлашни таклиф қилади. Ўша йилнинг май ойида Калуга вилоятининг Обнинск шаҳрида дунёдаги биринчи АЭС қурилиши бошланади. Мазкур станция 4 йил мобайнида қурилади ва 1954 йилда ишга тушади. Ядровий реактор ёрдамида электр энергияси эса илк бор 1951 йилда АҚШнинг Айдаҳо штатида олинади. У тажриба учун, атиги 800 Вт энергия ишлаб чиқаради. Унинг ишлашини текшириб кўриш учун генераторга тўртта лампочка уланади ва ҳеч ким кутмаган ҳолда мазкур лампочкалар ёнади.

АЭСлар қандай ишлайди?

Атом электр станцияси атом ядроси ажралиб чиқиши натижасида ҳосил бўладиган реакция асосида ишлайди. Мазкур жараёнда асосан уран ёки плутоний атомлари иштирок этади.

АЭСда урандан фойдаланиш учун уран рудаси кукунга айлантирилади. Сўнгра, уран кукуни металл “таблетка” кўринишига келтирилади – у кичик колбаларга прессланади ва 1500 даража ҳароратда бир неча кун куйдирилади.

Айнан ўша уран таблеткалари ядровий реакторларга жойланади. Битта реакторда бир вақтнинг ўзида 10 миллионтага яқин уран таблеткалари ишлатилади.

Атом ядролари нейтрон ажратиб чиқаради. Нейтронлар янги нейтронларни ҳамда улкан кинетик энергияга эга зарраларни ҳосил қилади. Айнан мана шу энергия атом станцияси фаолиятининг асосини ташкил қилади. Атом реакторида реакция вақтида ажралган энергия иссиқликка айланади ва иссиқлик ташувчига (сувга) ўтади.

Сўнгра иссиқлик ташувчидаги ҳарорат махсус иссиқлик алмашувчи қурилмалар орқали иккинчи контурдаги оддий сувга ўтади ва уни қайнатади. Қайнаш натижасида ҳосил бўлган сув буғи турбинани айлантиради. Турбина электр энергияси ишлаб чиқарувчи генераторни ҳаракатга келтиради.

Шунингдек, иккита энергия блокни совитиш учун АЭСга сув керак бўлади. Сувни эса фақатгина Тузкон кўлидан олиш мумкин ва бу ҳам ўз навбатида кўлни ифлослантиради.

Мазкур АЭСларнинг афзалликлари нимада?

- электр энергияси ишлаб чиқариш арзонга тушади;

- газ билан ишлайдиган 1000 МВт қувватга эга иссиқлик электр станцияси атмосферага йилига 13 минг тонна ва кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр станцияси 165 минг тонна зарарли модда чиқаради. 1000 МВт қувватга эга ИЭС йилига 8 миллион тонна кислород ютади. АЭС кислород истеъмол қилмайди ва юқоридагидек зарарли чиқиндилар чиқармайди;

- уларни йирик ёнилғи манбаси яқинида қуриш учун зарурат йўқ. ИЭСга кўмир ва газ келтириш катта харажатларни талаб қилади, АЭСга керакли уран эса битта юк машинасига жойлашиши мумкин;

- фойдаланилган ёнилғини қайта ишлаб, ундан яна ёнилғи сифатида фойдаланилади;

- юқори қувват: битта энергоблокнинг қуввати 1000-1600 МВтни ташкил қилади.

Бундан ташқари, шу кунгача қурилган кўплаб АЭСлар бир марта тўлдирилган ёқилғи билан бир йил ишласа, Жиззахда қурилиши режалаштирилаётган станция эса бир марта тўлдирилган ёқилғи билан беш йил ишлаши таъкидланмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолига электр энергиясини беш йил барқарор нархда ушлаб туриш имконини ҳам беради.

Чернобил ва Фукусима фожиаси

1986 йилнинг 26 апрель куни Украина ССРга қарашли Припят шаҳри яқинида жойлашган Чернобил АЭСнинг 4-реакторининг портлаши инсоният тарихидаги энг даҳшатли фожиалардан бири ҳисобланади.

Портлаш натижасида реактор тўлиқ вайрон бўлади ва атроф-муҳитга катта миқдордаги радиоактив моддалар тарқалади. Халқаро АЭС ташкилоти Чернобил фожиасини 7 балл билан баҳолаб, ҳозиргача юз берган энг йирик АЭС аварияларидан бири эканлигини таъкидлаб келади. Чернобил фалокатидан сўнг, 600 мингдан ортиқ ишчи портлаш оқибатларининг олдини олиш учун сафарбар қилинади. Харажатлар тахминан 18 миллиард рублни ташкил қилади. Фалокат сабаб ҳалок бўлганларнинг сони 4 мингдан 93 мингача эканлиги тахмин қилинади. Чернобил фожиаси ҳалок бўлган ва унинг оқибатларидан жабр кўрган одамларнинг тахминий сони бўйича ҳам, иқтисодий зарар нуқтаи назаридан ҳам атом энергетикаси тарихидаги энг йирик авария ҳисобланади.

Худди шунақа портлашлардан яна бири бу 2011 йилнинг 11 мартида Япониянинг Фукусима шаҳрида бўлади. Мазкур авария Япония тарихидаги энг кучли ер қимирлаши ва цунами оқибатида юзага келган, халқаро ядровий ҳодисалар шкаласи бўйича максимал 7-даражали радиациявий фожиа ҳисобланади. Зилзила оқибатида коммутаторлар, захира генераторлари ва аккумуляторлар жойлашган ертўлаларни сув босиши, станциянинг тўлиқ ўчиб қолишига ва авариявий совутиш тизимларининг ишдан чиқишига олиб келган.

Натижада энергия блоклари реакторларида ядро ёқилғисининг эриши, буғ-цирконий реакцияси натижасида водород тўпланиши ва энергия блокларида хавфли портловчи моддаларнинг портлаши содир бўлган. Атроф-муҳитга асосан учувчи радиоактив элементлар: йод ва цезий изотоплари тарқалади ва уларнинг ҳажми Чернобил АЭСда юз берган фожиа вақтидаги чиқиндиларнинг 20 фоизини ташкил этган. Бирорта ҳам ўткир нурланиш ҳолати қайд этилмаганига қарамасдан, узоқ муддатли нурланиш сабаб фавқулодда вазиятлар ходимлари орасида онкологик касалликка чалиниш хавфи ошиб боради. Япония ҳукумати бундай касалликларнинг бир нечта ҳолатларини тасдиқлаган ва улардан бири 2018 йилда бир кишининг ўлимига олиб келган. Зарарланган ҳудудлардан жаъми 164 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Шифохоналардан эвакуация қилиш чоғида 50 нафар оғир ҳолдаги беморларга тиббий ёрдам вақтида кўрсатилмагани сабабли вафот этган.

Бугунги кунда қайси давлатларда АЭСлар мавжуд?

Дунё давлатларининг айримлари АЭСлардан воз кечаётган бўлса, айримларида яна қуриляпти. Табиийки, урбанизация даражаси ривожлангандан кейин одамларнинг ҳам электр энергиясига бўлган талаби ортиб боради ва АЭСлар ИЭСларга нисбатан экологияга ҳам жиддий таъсир қилмайди. Шу жиҳатдан олиб қараганда дунё атом электр станцияларидан воз кечолмайди. Хусусан, Европа иттифоқи ҳамда АҚШ АЭСларни қайтадан қуришни кўриб чиқяпти. Сабаби, қурилган станцияларнинг ҳам яроқлилик муддати бўлади ва шу муддатдан сўнг, улар эскиришни бошлайди. Бундан ташқари, дунёнинг етакчи мамлакатлари бўлган Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Тайванда ҳам қатор АЭСлар қурилган. Энг эътиборлиси шундаки, юқоридаги мамлакатларда АЭСлар блоки цунами туфайли хавфлилик даражаси бўйича жаҳонда юқори ўринларда туради. Ваҳоланки, улар яна қуришда давом этмоқда. Бундан ташқари, АҚШ ва Эронда ҳам АЭСлар мавжуд. Таъкидлаш жоиз АЭСлар иқтисодиёти ва рақамли технологиялари ривожланган давлатларда электр энергиясига кучли талаблар бўлгани учун ҳам қурилади.

Хўш, Жиззахдаги станцияни нега айнан Россия қуряпти?

Айрим экспертларнинг фикрича, Россия томонининг мазкур лойиҳани тезлаштиришдаги қистови бевосита иқтисодиётга боғлиқ. Яъни, Россия-Украина уруши бошлангандан кейин, мамлакатнинг ҳарбий харажатлари сезиларли даражада ошиб кетди. Бюджетиниг ягона таянчларидан бири бўлган нефть ва газ инқирози бунга қўшимча бўлгандан кейин Россия кўплаб мамлакатларга АЭС қуриб беришни биринчи бўлиб таклиф қилмоқда. Чунки бу жуда катта иқтисодий фойда беради.

1960 йилларда Атом электр станцияларини қуриш ривожланишни бошлаган пайтда дастлаб Буюк Британия, АҚШ ва собиқ СССР қура бошлаган. Кейинчалик бу гуруҳга Канада, Франция ва Япония қўшилади. Хўш, бугунги кунда қайси мамлакатлар АЭС қура олади? Булар: Хитой, Жанубий Корея, Франция ва Россия. Аввалроқ, Франция Финляндияга 3 миллиард долларга қуриб қуришини айтган АЭС 15 миллиард долларга тушади. 5 йилда қурилишини айтган станция 18 йилда битган. “Росатом” эса бугуни кунгача бирорта ҳам объектида нархини ҳам вақтини ҳам ўзгартирмагани таъкидланади. Лекин русларнинг Беларусда қурган АЭСи бироз муддатга чўзилган. Шунинг учун ҳам мутахассислар ҳозирда комплекс қуриш бўйича “Росатом” етакчи эканлигини айтмоқда. Чунки АЭСларнинг қурилиши турлича бўлади. Баъзиларида битта энергия блокни бошқа давлат қуриб беради қолган қисмини эса бошқа мамлакат. Бундан ташқари, 16 йилдан буён қурувчи мамлакатлар, жумладан, Япония Атом энергияси тадқиқоти учун маблағ ажратмаган ва изланишлар олиб бормаган. Россия эса бу соҳага пул ажратади ва буни ривожлантиради. Шунингдек, АЭСларнинг катта қисми 60 йил фаолият олиб боради. Лекин Франция, Жанубий Корея, Хитой каби давлатларда ёндашув ҳам ички реакциялар ҳам ҳар хил. Шуни инобатга олган ҳолда “Росатом” буларнинг энг кучлиси бўлиб, барча жиҳатларга эътибор беради. Яъни, экологик жиҳатдан ҳам, хавфсизлик нуқтаи назардан ҳам, қурилиш ва молиявий жиҳатдан ҳам энг зўрларидан бири эканлигини айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 11 миллиард долларга тушиши айтилаётган кам қувватли атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа Жиззах вилоятининг Фориш тумани Тузкон кўли яқинидаги дастлаб йирик атом электр станциясини жойлаштириш масаласи кўриб чиқилган аввал тасдиқланган майдонда амалга оширилиши кутилмоқда. Кичик АЭСнинг биринчи реактори қувватини ишга тушириш жорий йилнинг ёзида бошланиши керак бўлган устувор ишлар тугаганидан 60 ой (5 йил) ўтиб амалга оширилади.

Ҳар бир кейинги реактор олти ой ичида ишга туширилади. Олтита реакторли кичик АЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 2032 йил ёки ундан кейинга режа қилинган.


Тайёрлади: Илёс Болтаев



														
														Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026

														
														Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026

														
														Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026

														
														Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Келгуси йилдан Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастурини амалга ошириш бошланади. Дастур доирасида маҳаллий мутах…
13:35 / 09.11.2026

														
														“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида 100 га яқин муҳандис ўз ишланмаларини амалиётга татбиқ этмоқда

“NURA Electric” корхонасида муҳандислик ишланмалари ва дуал таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ко…
13:31 / 09.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!