$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Иккинчи жаҳон урушида юздан ортиқ фашистни йўқ қилган ўзбекистонлик "снайпер" қиз ҳақида биласизми?

10:21 / 07.05.2022

Дунёда урушдан кўра ёмон нарса бўлмаса керак. Уруш ёш-у қарини, эркагу аёлларни бирдай ўз домига тортувчи офат. Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Марказий Осиё республикалари, хусусан Ўзбекистондан миллионлаб инсонлар фронтга йўл олди. Шулар орасида актриса бўлиш орзусида Москвада таҳсил олаётган, эндигина 18 баҳорни кўрган ўзбекистонлик Зебо Ғаниева ҳам бор эди.

Зебо Ғаниева нозик хилқат вакили бўлишига қарамай, қўлига КО-91/30 русумли снайпер милтиғини олиб, Москва мудофаасида кўрсатган жасоратлари тилларда достон бўлди. Қаҳрамонимиз ўз жонини хавф остида қолдириб, разведкачилар сафида 12 марта “тил” (душманинг режаларини билиб олиш учун тирик асир тутиб келиш) операцияларида иштирок этиб шуҳрат қозонди. Зебо Ғаниева 33 маротаба жарроҳлик столига ётиб, ўлимдан қолди.

Бугунги мақоламизда нозик хилқат вакили бўлишига қарамай Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, жасорат кўрсатган ўзбекистонлик мерганчи қиз Зебо Ғаниева ҳақида сўз юритамиз.

Ёшлик

Зебо Ғаниева 1923 йил 20 август куни дунёга келган. Унинг қаерда дунё келганлиги ҳақида турли баҳслар мавжуд. Баъзи тарих адабиётларида, у Озарбайжонда туғилгани қайд этилган. Бошқа маълумотларда эса Зебо Ғаниеванинг дунёга келган жойи Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри экани ёзилган.

Унинг отаси Ғаниев Паша озарбайжонлик бўлиб, Шамаха шаҳрида туғилган. Ғаниев Паша 1902 йилда Озарбайжонда юз берган кучли ер силкинишидан сўнг ватанни ташлаб Ўзбекистонга келади. У шу ерда бўлажак умр йўлдоши Комилани учратиб, у билан турмуш қуради. Тез орада оилада қиз фарзанд дунёга келди. Она ўз қизига Зебо деб исм қўйди.  
1933 йилда оила Бокуга кўчиб ўтди. Ғаниев Паша ўқитувчи ва таржимон бўлиб фаолият юритар эди. Комила опа эса аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасида ишларди.
1937 йилда Сталин қатағонининг қонли тиғлари бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Зебо Ғаниеванинг онаси Комила опа ҳибсга олинди ва халқ душмани сифатида отиб ташланади. Тез орада қаҳрамонимизнинг отаси ҳам қўлга олиниб, судсиз отиб ташланди. Шундан сўнг Зебо Ғаниева балоғатга емасдан туриб, ота-онасидан жудо бўлади. Ўша вақтда у эндигина 14 ёшда эди.

14 ёшли қаҳрамонимизнинг пешонасига “халқ душманининг фарзанди”, деган тамға босилди. У Туркманистон орқали Ўзбекистонга қайтишга муваффақ бўлади. Зебо Ғаниева бу ерда онасининг қариндошлари билан ҳаёт кечира бошлади. Қаҳрамонимиз мактаб даврида шарқ рақсини ўрганди. У мактабни тамомлагач, Тошкентдаги ўзбек филармониясининг хореография бўлимига ўқишга кирди ва Тамарахонимга шогирд тушди. 

Орзуларнинг чилпарчин бўлиши

Тамарахоним ўз шогирди Зебо Ғаниеванинг ўқишни Москва санъат институтида давом эттиришига ёрдам берди. Қаҳрамонимиз катта орзулар билан Москвага келди. Бироқ 1941 йил 22 июнь куни эрта тонгда Германиянинг Совет Иттифоқига ҳужум қилиши ёшгина қизалоқнинг орзуларни чилпарчин қилди. Ўша вақтда Зебо Ғаниева 16 ёшда эди.

Фашистлар қисқа вақт ичида Москва остонасида пайдо бўлди. Зебо Ғаниева ёш бўлишига қарамай чақирув пунктига боради. Бироқ қизларни 18 ёшдан армияга қабул қилинаётгани учун унга рад жавобини берилади. Шунда сўнг қаҳрамонимиз ҳамширалик курсида ўқиб, жангда яраланган аскарларга шифо улашади. Ҳарбий тайёргарлик вақтида Зебо Ғаниева ўзининг мерганлик маҳоратини намойиш этади. Шундан сўнг у мерганлик курсига юборилди.

Ниҳоят, 1942 йилда Зебо Ғаниева жанг қилиш учун Шимолий-Ғарбий фронтга етиб келди. У тез-тез разведкага ҳам бориб турди. Кунларнинг бирида Ғаниева билан дугонаси Нина Соловейга очиқ майдонга чиқиш, эмаклаган ҳолда немис ҳандақларига яқинлашиб бориш ҳамда у ерда нималар бўлаётганини билиб қайтиш ҳақида буйруқ берилди. Ўшанда қишнинг энг совуқ палласи эди. Қизлар оппоқ халатларга ўралиб ҳеч кимга сездирмасдан майдонга чиқдилар-да, эрталаб соат бешга яқин душман ҳандақларига етиб бордилар. Улар саккиз соат совуқда қимир этмай, овоз чиқармай ётади. Дивизиядагилар эса қизлар совуқда қотиб қолишди, деб ўйлашади. Қоронғи тушгач, ҳар иккиси яна эмаклаб ортга қайтиб келади.

Ўша қишнинг ўзида Зебо Ғаниева 16 марта разведкага борди, душман ҳақида муҳим маълумотлар олиб келди. Разведкалар оралиғидаги танаффус пайтларида эса қўлга мерган милтиғини олиб очиқ маррага чиқар ва фашистларни қийратар эди.

Қаҳрамонимиз бутун уруш давомида 129 та фашистни йўқ қилди. Зебо Ғаниева 1941–1943 йиллар оралиғида 33 маротаба такрор ва такрор яраланди. Илк жароҳатдан сўнг рақсга тушишни севувчи, қувноқ қиздан асар ҳам қолмади. Энди Зебо Ғаниева ҳаётга ўзгача кўз билан қарашни бошлади. У ўз ҳаёти ҳақида кўпроқ қайғуриб, ҳаётнинг ҳар бир сониясини қадрига етишни ўрганди. 

Жароҳат ва уйга қайтиш

1942 йилнинг 23 май куни Ленинград областидаги Врагово қишлоғида Зебо Ғаниева ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. У тепаликда мерганлик позициясини эгаллаб турганида немислар қишлоқни ташлаб чиқа бошлайди. Қаҳрамонимиз ўз шериклари билан уларни ўққа тутади ва олти фашистни ер тишлатади. Бу пайтда қишлоқда жанг олиб бораётган лейтенант Марченко кўмак сўрайди ва Зебо Ғаниева сафдошлари билан қишлоқ томон югуради. Шу пайт панада ўрнашиб олган фашист уларни ўққа тутади. Зебо жавоб ўқи билан автоматчини тинчитади. Бироқ шу пайт йўлланган миномёт зарбаларидан кейинги осколкалардан қаттиқ яраланади ва ҳушини йўқотади.

Зебо Ғаниеванинг дўстлари – Нина Соловей, Федор Кириллов ва Яков Коляколар жанг майдонидан олиб чиқадилар. Мўъжиза туфайли айнан шу пайтда Москвага учаётган самолётга Зебони чиқариб юборадилар. Москвадаги госпиталда унга энг яхши шифокорлар ғамхўрлик қилишади. Президиум раиси Николай Шверникнинг турмуш ўртоғи Мария Шверник шахсан ўзи қони зарарланган, оғир аҳволдаги Зебони 11 ой давомида парваришлайди. Зебо Ғаниева соғайганида Мария Шверник унга “барча аёллар ўз фарзандларини 9 ой кўтариб юрадилар ва туғадилар, мен эса сени 11 ой кўтардим”, дея ҳазиллашади. Кейинчалик Зебо Шверниклар хонадонининг тутинган қизига айланади.

Зебо Ғаниевани “Совет Иттифоқи қаҳрамони” унвонига тавсия этишган экан. Бироқ “халқ душманининг фарзанди”, деган ўчмас тамға туфайли унинг ҳужжатлари юқорида ушлаб қолинди.

Осуда ҳаёт

Урушдан кейин Зебо Ғаниева яна санъатга қайтди ва “Ўзбекфилм” дурдонасига айланган “Тоҳир ва Зуҳра” филмида Хоразмнинг гўзал маликаси Моҳим ролини ўйнади. Бироқ урушдан орттирилган жароҳатлар ўз асоратларини намойиш қилмасдан қолмади. Афсуски, бу филм унинг ҳаётидаги биринчи ва сўнгги филм бўлиб қолди. Лекин бу рўл қаҳрамонимизга бахт олиб келди. Машҳур дипломати Тофик Қодиров экран орқали Зебо Ғаниевани кўриб қолиб, уни учрашувга таклиф этади.

Қаҳрамонимиз Озарбайжон дипломати Тофик Қодировга турмушга чиқди ва ўғил фарзандлик бўлди. Кейинчалик тарих билан шуғулланган Зебо Ғаниева шарқшунослик фанлари доктори, профессор даражасига кўтарилди.

Иккинчи жаҳон урушидаги хизматлари учун ўзбек қизи “Москва мудофааси учун”, “Қизил байроқ”, “Қизил юлдуз” ордени ҳамда И даражали “Улуғ ватан уруши” орденлари билан мукофотланди. Узоқ ва мазмунли 87 йил умр кўрган Зебо Ғаниева 2010 йилда Москвада вафот этди.


Қизиқарли


														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

														
														11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси ҳаво сифати ҳақида чалғитилгани аниқланди

АҚШда 2001-йил 11-сентябрь терактларидан кейин Ню Ёрк аҳолиси Жаҳон савдо маркази ҳудудидаги ҳаво сифати бўйича етарлича ани…
15:58 / 09.09.2026

														
														Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой армияси гуманоид роботларни жанговар шароитга тайёрламоқда

Хитой Халқ-озодлик армияси гуманоид роботларни жанговар шароитларда қўллашга тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда Reuters хабар берд…
10:00 / 08.09.2026

														
														АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда Трамп тасвирланган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди

АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага ч…
09:45 / 04.09.2026

														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

Бу ҳам қизиқ

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижроч…
10:26 / 23.09.2026
23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқарди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санксиялар рўйхатидан чиқарди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар россиялик миллиардерлар УСМ Ҳолдингс асосчиси Алишер Усмонов ҳамда Алфа-групп ҳаммуассиси М…
10:39 / 23.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

CНН, Политиcо ва МС НОW Трамп администратсиясини судга берди

АҚШнинг CНН, Политиcо ва МС НОW нашрлари журналистларининг Оқ уйга кириши чеклангани ортидан Президент Доналд Трамп ва унинг…
10:16 / 22.09.2026
Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!