$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Имом Термизий” масжиди имом-хатибининг “кешбэк” бўйича чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда

09:40 / 25.08.2023

Шу йил 24 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кешбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ўзбошимчалик ила қилган чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлди. Айниқса, савдо билан шуғулланганлик учун солиқ тўлаш, касса аппарати ишлатиш ва “кешбэк” иловаларини жорий этиш ҳақидаги имом-хатибнинг чиқишига ҳақли эътирозлар билдирилган.

Таъкидланишича, И.Бегматовнинг мазкур қарашлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини мутлақо ифода этмайди, балки унинг ўзбошимчалик ила айтган шахсий фикридир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу фаолият тури батафсил ўрганилиб, “кешбэк” каби иловалар орқали келиб тушадиган маблағ, мукофот ёки бонус жоизлиги ҳақида авваллари икки марта фатво берилган. Бунда ғарар (алдов) ва рибо аралашмаслиги шарт қилинган.

Ҳақиқатан, солиқ иқтисодиёт асосларидан бири бўлиб, ижтимоий ҳимоя, хайрия ишлари, боғча, мактаб, мудофаа каби аҳоли учун зарур объектларни молиялаштириш, шунингдек, йўл, кўприк ва шифохона сингари кўпчиликка муҳим иншоотларни қуриш ҳамда пенсия, нафақалар солиқ тушумлари ҳисобидан амалга оширилади.

Зеро, солиқлар ҳар бир замон ва маконда мавжуд бўлган. Ислом динида ихтиёрий хайрияларга ҳадя, садақа кабилар кирса, мажбурийлари қаторига закот, ушр, фитр садақа, фидя ва жизя кабилар киради. Ислом тарихида ҳам мана шундай йиғимлар ҳукумат ишларини юритиш, ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, хавфсизликни таъминлаш, кўприк ва шу каби инсонларга манфаат келтирадиган иншоотларни барпо этишга сарфланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини қонунчилик талабларига ҳурмат билан ёндашишга мунтазам чақиради. Жумладан, халқ манфаати ва мамлакат тараққиётини кўзлаб, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни доим қўллаб-қувватлайди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аввал ижрога йўналтирилган ҳужжатларда имом-домлалар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишлари, меҳнат мажбуриятларига амал қилишлари ҳамда мунозарага сабаб бўлувчи чиқишлар қилмасликлари қатъий белгилаб қўйилган.

Афсуски, Исоқжон Бегматов мазкур чиқишида меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиб, ушбу йўналишдаги буйруқлар, ички тартиб қоидалар ҳамда меҳнат мажбуриятларига амал қилмагани маълум бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси шу йил 25 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов хатти-ҳаракатини кўриб чиқади.


Бу ҳам қизиқ

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!