Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали диспетчери М.А. фуқаро М.Қ.ни 1500 АҚШ доллари эвазига “Саll-марказ”га ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилгани аниқланган.
Диспетчер пулдан 1 000 долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатмасига асосан давом этган тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиали иқтисодчиси Д.У. ўз хизмат хонасида М.А.дан 1000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!