$
11889.95 UZS
-44.66
143.93 UZS
-0.71
13717.44 UZS
-70.61
31° Кечаси 18°

Испаниядан олиб келинган ток кўчатларида вирус аниқланди

09:41 / 05.11.2022

Жорий йилнинг октябр ойи якунида Испаниядан илмий мақсадларда 34 хил навдаги ток кўчатлари олиб келинган. Олиб келинган маҳсулот халқаро талабларга асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги лабораториясида текширувдан ўтказилган. Натижада олиб келинган ушбу 34 хил навдан 16 тасида 4 хил турдаги вирус аниқланган.

Булар Арабис мозаика вируси, Токнинг қисқа бандли вирус касаллиги, Ток баргларининг бужмайиш касаллиги 2-тур вируси, Ток баргларининг бужмайиш касаллиги 3-тур вируси ҳисобланади.

Арабис мозаика вируси (Arabis mosaic virus ArMV) – кўп турдаги мевали ва манзарали дарахтларнинг кушандаси бўлиб, ўсимликлар баргларида доғлар ҳосил қилади. Зарарланган ўсимлик сўлиб қолади ва 50% гача ҳосил йўқотиши мумкин. Вирус Европа ҳудудида кенг тарқалган.

Токнинг қисқа бандли вирус касаллиги (Grapevine fanleaf virus GFLV) – аломатлари Арабис мозаика вирусига ўхшаш бўлиб, касалланган ток барглари бужмайиб қолади ва ривожланишда ортда қолади. Токнинг энг хавфли касаллиги ҳисобланган вирусни эрта баҳорда аниқлаш мумкин. Бунда 80 фоизгача ҳосил нобуд бўлиб, ўсимлик касалликлар ва атроф-муҳитдаги ўзгаришларга чидамсиз бўлиб қолади.

Ток баргларининг бужмайиш касаллиги 2-тур вируси (Grapevine leafroll-associated viruses GLRaV-2) – энг хавфли касалликлардан бири бўлиб, тижорат мақсадида новдаларни кўпайтириш натижасида кенг тарқалган. Касалланган қизил навли узум мевалари аномал қизғиш тусга киради. Бу вирус ширалар орқали юқиб, куртак ҳамда ниҳолда сақланиб қолади. Кечки куз даврида касалликка чалинган ўсимлик барглари қизғиш-бинафша рангга кириб, томирлар оч яшил рангда бўлади. Ушбу вирус яхши суғориладиган иссиқ шароитда тез кўпаяди.

Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотининг маълумотларига кўра, Испания узумзорлар майдони бўйича 1-ўринни, узум етиштириш бўйича эса дунёда 3-ўринни эгаллайди.

Испаниядан келтирилган навлари ҳам маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос серҳосил, касалликларга чидамли навларни республикада кўпайтириш, кўчатчиликни ривожлантириш, соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида олиб келинган эди. Бироқ намуналарда аниқланган барча вируслар Ўзбекистон ҳудудида карантин обекти ҳисобланиб, тегишли тартибга асосан ёқиш йўли билан йўқ қилинган.


Бу ҳам қизиқ

Жо Байденнинг саратони суякларига ҳам тарқалди

Жо Байденнинг саратони суякларига ҳам тарқалди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденда аниқланган простата саратони танасининг бошқа қисмларига, жумладан суякларига ҳам тарқа…
14:43 / 09.08.2026
Илҳом Алиев Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Илҳом Алиев Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

8-август куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
12:29 / 09.08.2026
Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда пахта ғўзапоясидан янги турдаги асфальт хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа бошланди.
16:49 / 10.08.2026
Тошкентда Телеграм орқали наркосавдо қилган икки шахс қўлга олинди

Тошкентда Телеграм орқали наркосавдо қилган икки шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Чилонзор туманларида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Telegram орқали наркотик м…
14:16 / 11.08.2026
Дунёда энг агрессив ҳайдовчилар қайси мамлакатларда экани маълум бўлди

Дунёда энг агрессив ҳайдовчилар қайси мамлакатларда экани маълум бўлди

Италия йўлларида агрессив ҳайдовчиларга дуч келиш эҳтимоли энг юқори экани маълум бўлди. Бу ҳақда Euronews нашрида эълон қил…
14:24 / 11.08.2026
Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август кун…
15:31 / 08.08.2026
Ўзбекистонда катталарнинг қарийб учдан икки қисмида ортиқча вазн бор

Ўзбекистонда катталарнинг қарийб учдан икки қисмида ортиқча вазн бор

Ўзбекистонда 18 ёшдан катта аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга. Бу кўрсаткич Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасидаги эн…
16:43 / 10.08.2026
Тошкентда ижарага уй излаётган талабаларни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Тошкентда ижарага уй излаётган талабаларни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Ўқув йили бошланиши арафасида Тошкент шаҳрига турли ҳудудлардан келаётган талабалар ва уларнинг яқинларини интернетдаги сохт…
10:43 / 10.08.2026
Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли товламачи қўлга олинди

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли товламачи қўлга олинди

Фарғона вилоятида “Мансур Казанский” лақаби билан танилган шахс 100 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақт…
14:35 / 09.08.2026
Сурхондарёда икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказилди

Сурхондарёда икки ЙПХ ходимига тан жароҳати етказилди

Сурхондарёнинг Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ЙПХ ходимига фуқаролар томонидан тан жароҳати етказил…
09:33 / 11.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!