$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

16:11 / 30.10.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) Бош директори Одри Азулени қабул қилди.

Ўзбекистон билан БМТнинг ушбу нуфузли институти ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Одри Азуле давлат раҳбарини тарихий воқеа – ташкилот Бош конференциясининг 43-сессияси сўнгги 40 йилда илк бор UNESCO'нинг Париж шаҳридаги бош қароргоҳи ташқарисида ўтказилаётгани билан самимий табриклади.

Ўзбекистоннинг конференцияни юксак савияда ташкил этиш, шунингдек, уни амалий аҳамиятга эга тадбирлар билан бойитиш борасидаги кенг кўламли ишларига ижобий баҳо берилди.

Хусусан, UNESCO'нинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази ишга туширилади, Беруний мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбир, шунингдек, музейлар, сунъий интеллект, гендер мавзулари бўйича форумлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва UNESCO ўртасидаги ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Биргаликда болалар таълими бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилди, Парижда Берунийнинг 1050 йиллиги нишонланди, буюк аллома шарафига халқаро мукофот таъсис этилди.

Ўзбекистоннинг ташаббуси билан UNESCO'нинг учта муҳим резолюцияси қабул қилинди. Ташкилотнинг махсус рўйхатларига Ўзбекистоннинг бир қатор янги объектлари ва маданий қадриятлари киритилди.

UNESCO билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти фан, таълим ва маданият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришдаги катта хизматлари ҳамда халқимизнинг бой маданий меросини кенг оммалаштиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азулега Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.

 



														
														Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026

														
														«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

«Open budget»да пул ваъда қилаётганлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет» жараёнида овоз бериш эвазига пул м…
10:34 / 23.08.2026

														
														Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Тошкентда халқаро инвестицияларнинг янги босқичи муҳокама қилинади

Илк бор Тошкент шаҳрида Марказий Осиёга халқаро инвестицияларни жалб этишнинг кейинги босқичига бағишланган муҳим панель сес…
10:29 / 23.08.2026

														
														ChatGPT 31 давлатда реклама кўрсатишни бошлайди

ChatGPT 31 давлатда реклама кўрсатишни бошлайди

ChatGPT 24 августдан бошлаб 31 та давлатдаги фойдаланувчиларга реклама кўрсатишни бошлайди.
10:23 / 23.08.2026

														
														Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026

														
														Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркентда «Узум сайли» халқаро фестивали давом этмоқда

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» халқаро фестивали қизғин ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.
12:47 / 22.08.2026

														
														Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026

														
														Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёда ИИБ ходими фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида Ички ишлар бўлими ходими маҳаллий фуқарони қийноққа солиб, калтаклагани ҳақида хабар …
12:00 / 22.08.2026

														
														Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Буюк Британиянинг Кент графлигидаги ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли, беш метр узунликдаги Жоди Фостер лақабли тўрсимон …
11:53 / 22.08.2026

														
														Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026

Бу ҳам қизиқ

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

Россия президенти Владимир Путин ВГТРК пропагандачиси Павел Зарубинга берган «интервью»сида Киевнинг мақсади – Россия иқтисо…
15:22 / 23.08.2026
Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026
Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026
Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистонда хавфли касаллик: ўзбекистонликлар ҳам касалланган

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён саккиз кишида Конго-Қрим геморрагик иситмаси аниқланган. Улар орасида Ўз…
12:03 / 22.08.2026
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга сайловлар бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк бир палатали Қурултой сайловларига старт берилди.
15:06 / 23.08.2026
Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Саида Мирзиёева Бухоро туманида замонавий ва энергиятежамкор талаблар асосида реконструкция қилинган 21-сонли МТТнинг очилиш маросимида иштирок этди

Жорий йилнинг 15 май куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига борган эди.
12:34 / 21.08.2026
Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026
Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёғи муваффақиятли қайта уланган 51 ёшли …
09:48 / 19.08.2026
Сурхондарёда 3 кг дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Сурхондарёда 3 кг дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқ…
11:21 / 22.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!