$
11778.45 UZS
5.5
₽
138.35 UZS
-2.79
€
13198.93 UZS
-25.62
31° Кечаси 18°

Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

15:55 / 12.07.2025

Сўнгги вақтларда қўшни республикалар, хусусан Тожикистон ва Қозоғистонда ҳайвонлар ўртасида куйдирги билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги, Қозоғистонда эса эпизоотия кучайгани ва эпидемия хавфи туфайли карантин эълон қилингани хабар қилинган эди.

Мазкур вазият юзасидан Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Эпидемиология ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Фарход Қурбонбеков куйдирги касаллиги ва ундан ҳимояланиш чораларига оид муҳим маълумотлар билан бўлишди.

Айтингчи куйдирги ҳақиқатдан ҳам шунчалик ваҳимали касалликми?

Куйдирги (Сибир яраси) – Bacillus anthracis бактерияси сабабли юзага келадиган хавфли инфекцион касаллик бўлиб, асосан ҳайвонлардан юқади. Куйдирги ўта хавфли юқумли касалликлар гуруҳига киради. организмнинг умумий заҳарланиш ҳолати, безгак тутиши ҳамда тери, ўпка ва ичаклар зарарланиши билан таърифланадиган инфекцион касалликдир. Куйдирги касаллиги билан барча турдаги қишлоқ хўжалик, ёввойи ва уй ҳайвонлари ҳамда одамлар касалланади.

Касаллик қандай йўллар билан юқади?

Одамларга касаллик асосан куйдирги касаллиги билан касалланган ҳайвонни парвариш қилган пайтда, ветеринария хизмати ходимлари кўригидан ўтмаган ҳайвонларни сўйиб, терисини шилганда, гўштини нимталаб, яхши термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда юқиши мумкин, Куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвон териси ва жунидан тайёрланган ҳар хил мўйна буюмлар орқали ҳам касаллик юқиши мумкин. Ҳатто 100 даражада қайнатилган гўшт ҳам хавфли бўлиши мумкин фақат тўлиқ қиздирилган, ичида пушти жой қолмаган гўшт хавфсиз ҳисобланади.

Қандай шакллари фарқланади?

Куйдирги касаллиги аксарият ҳолларда тери шаклида (98,0 – 99,0 фоиз) учрайди ва касалликнинг бу турида бемор тўлиқ тиббий даво муолажаларидан сўнг, ҳеч қандай асоратсиз соғайиб кетади.

Касалликнинг септик, ичак, ўпка шакллари ҳам мавжуд бўлиб, жуда оғир кечади ва одатда ўлим билан тугайди.

Касалликнинг “тери яраси” шаклидаги яра бошқа яралардан тубдан фарқ қилади:

- яранинг оғриқсиз бўлиши (агар иккиламчи инфекция қўшилмаган бўлса);

- яра устини кўмирга ўхшаш қора пўстлоқ қоплаши;

- яра атрофи қизариб, шиш пайдо бўлиши;

- баъзида ярага яқин жойлашган лимфа тугунлари яллиғланиб, катталашиши кузатилади (лимфаденит).

Шунингдек, яра атрофида пуфаксимон тошмалар пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Куйдирги яраси асосан баданнинг очиқ қисмларида (қўл, оёқ, юз, бўйин) кўпроқ учрайди. Бундай ҳолатларда зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш зарур. Айрим ҳолатларда беморлар яранинг устидаги қора пўстлоқни ўткир тиғли жисмлар ёрдамида олиб ташлашга уринишади ва натижада касалликнинг тери шакли септик шаклига ўтиб, касаллик ўлим билан якун топиши мумкин.

Шу сабабли, баданда яра пайдо бўлса ва бу яранинг пайдо бўлиши касалланган молларни суйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш ва ошқозон – ичакларини ҳамда калла – почасини тозалаш билан бевосита боғлиқ деб ҳисобланса, унда зудлик билан ҳудудий даволаш – профилактика муассасаларига мурожаат қилиш керак.

Касалликни олдини олиш чоралари қандай?

Куйдирги касаллигини келиб чиқишини олдини олиш учун қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиш керак:

- хонадонларда боқилаётган чорва молларини ҳудудий ветеринария ходимлари томонидан куйдирги касаллигига қарши ҳар йили бир маротаба албатта эмлатиш зарур;

- чорва молларини уй шароитида сўйиш тақиқланган. Уларни фақат қушхоналарда ва сўйиш майдончаларида, ветеринария ходими назорати остида сўйиш керак;

- касалланган чорва молларини нобуд бўлмаслиги учун уларни уй шароитида мажбурий сўйиш зарурияти юзага келганда, бу тадбир албатта ветеринария врачи иштирокида амалга оширилиши зарур;

- касаллик аломатлари кузатилганлиги сабабли сўйилган чорва молларининг гўшти, териси ва калла-почаларини қўни-қўшниларга тарқатиш ёки бозорларда сотишга фақат ветеринария ходимининг хулосаси асосида рухсат берилади;

- ветеринария ходимлари чорва молларида куйдирги касаллигига гумон қилса ёки аниқласа, бундай ҳайвонларни сўйиш мумкин эмас, ўлган мол, қўй танаси куйдириш йўли билан йўқотилиши шарт;

- маҳаллаларда мажбурий сўйилган ва кўча-куйларда сотилаётган чорва моллари гўшти хатарли бўлиши мумкин, шу сабабдан гўштни фақат дўконлардан ва бозорлардан харид қилиш тавсия этилади, чунки улар текширилган ва хавфсизлиги кафолатланган бўлади.

Касалланган чорва молини сўйган ва сўйишда иштирок этган одамда бир ҳафта мобайнида қўлида ёки танасининг бошқа жойларида яра пайдо бўлса, дарҳол ҳудудий шифохонага мурожаат қилиши зарур. Уйда ўзи билганича даволаниш оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шифохоналарда бундай хасталикларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш учун барча шароит яратилган.

Бундай муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш ҳар бир инсондан тиббий маданият ва ўз саломатлигига эътиборли бўлишни талаб этади. Бунинг учун соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя этиш лозим. Уйларда қорамол боқишда молхоналарни тоза тутиш, гўнг ва бошқа чиқиндиларнинг йиғилиб қолиши оқибатида турли инфекцияларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ҳамда дезинфекция, дезинсекция тадбирларини ўтказиш, ҳайвонларни йилига бир маротаба куйдирги касаллигига қарши профилактик эмлатиш даркор.

Республикамиз ҳудудига касаллик кириб келишини олдини олиш учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Республикамизда касалликни олдини олиш учун гумон этилган ҳолатлар юзага келганда ташхислаш, даволаш учун барча шароитлар яратилган.

Бундан ташқари касаллик ўчоқларида тупроқдан намуналар олиб, лаборатория шароитида доимий назорат олиб борилади. Касалликни мамлакатимиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш мақсадида эса 55 та чегара пунктларимиздан ўтувчилар чуқур текширувдан ўтказилади. Ушбу пунктларда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилиши зарур бўлган барча чора-тадбирлар назоратга олинган.

 



														
														Ўзбекистонда бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади

Ўзбекистонда бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади

6-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво …
17:35 / 05.10.2026

														
														Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5-октабрдаги ҳукмига кўра, «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Адилов Сирож…
16:24 / 05.10.2026

														
														НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

«Навоий конь-металлургия комбинати» АЖ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ко…
13:46 / 05.10.2026

														
														Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

4 октябрь куни Centrum Air авиакомпаниясининг C6 316 Истанбул–Фарғона рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қ…
13:43 / 05.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

5 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди…
12:17 / 05.10.2026

														
														Қаршида 97 нафар солиқ тўловчининг 122,6 млн сўми ўзлаштирилгани аниқланди

Қаршида 97 нафар солиқ тўловчининг 122,6 млн сўми ўзлаштирилгани аниқланди

Қарши шаҳрида 97 нафар солиқ тўловчидан солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олинган 122,6 миллион сўм маблағ уларнинг шах…
12:14 / 05.10.2026

														
														Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирмоқда. 9 октябрдан бошлаб Goog…
12:07 / 05.10.2026

														
														Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясини судга берди. Даъво…
12:02 / 05.10.2026

														
														Францияда намойишлар сабаб 500 га яқин мактабда дарслар тўхтатилади

Францияда намойишлар сабаб 500 га яқин мактабда дарслар тўхтатилади

Францияда ўқувчилар намойишлари фонида 5 октябрь куни 400–500 та мактабда дарслар тўлиқ ёки қисман тўхтатилади. Бу ҳақда мам…
10:12 / 05.10.2026

														
														Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини Таълим ва илм-фан вазирлиги сифати…
10:05 / 05.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

Centrum Air Истанбул–Фарғона рейсида 99 та багажни қолдириб кетди

4 октябрь куни Centrum Air авиакомпаниясининг C6 316 Истанбул–Фарғона рейсида учган йўловчиларнинг 99 та багажи Истанбулда қ…
13:43 / 05.10.2026
Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирмоқда. 9 октябрдан бошлаб Goog…
12:07 / 05.10.2026
Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми…
12:19 / 04.10.2026
Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026
Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026
4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026
Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини Таълим ва илм-фан вазирлиги сифати…
10:05 / 05.10.2026
Францияда намойишлар сабаб 500 га яқин мактабда дарслар тўхтатилади

Францияда намойишлар сабаб 500 га яқин мактабда дарслар тўхтатилади

Францияда ўқувчилар намойишлари фонида 5 октябрь куни 400–500 та мактабда дарслар тўлиқ ёки қисман тўхтатилади. Бу ҳақда мам…
10:12 / 05.10.2026
НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

«Навоий конь-металлургия комбинати» АЖ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ко…
13:46 / 05.10.2026
Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган Flydubai самолётида капитанига ҳужум қилиб, бошқарувни эгаллашга уринган иккинч…
12:30 / 04.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!