Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, 17 июль соат 08:24 да Жиззах вилояти ФВБга, Ғаллаорол тумани, “Самарқанд” МФЙда жойлашган мактабнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришган. Ёнғиндан мактабнинг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!