Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига юборилаётган огоҳлантирувчи СМС-хабарлар учун бюджетдан алоҳида маблағ ажратмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Зуҳриддин Қурбонов “Овоза” дастурига берган интервьюсида маълум қилди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ушбу SMS-хабарларни юбориш харажатлари ва бунинг учун қанча маблағ сарфланиши юзасидан саволлар пайдо бўлган эди.
Зуҳриддин Қурбоновнинг таъкидлашича, хабарларни юбориш ташаббусини мобил алоқа операторлари қўллаб-қувватлаган ва тегишли харажатларни ўз зиммасига олган. Шу сабабли ушбу мақсад учун давлат бюджетидан алоҳида маблағ ажратилмаган.
Маълумот учун, ФВВ октабр ойи охиридан буён аҳолини ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича огоҳлантирувчи SMS-хабарлар орқали хабардор қилиб келмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!