2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Тожикистон — 10 701 нафар;
Россия — 6 032 нафар;
Қирғизистон — 2 408 нафар;
Туркия — 1 640 нафар;
Жанубий Корея — 1 383 нафар;
Қозоғистон — 1 102 нафар;
Хитой — 507 нафар;
Буюк Британия — 475 нафар;
АҚШ — 355 нафар;
БАА — 238 нафар;
бошқа давлатлар — 974 нафар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!