Тошкент шаҳрининг Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак қамалди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, фуқаро ўзининг ўн ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган вақтида ходимлар томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
“Ўғлим тиланчилик қилган. Мен 10 сутка жазога тортиляпман. Қарамагандим, ўғлим тиланчиликка чиқиб кетган экан. Ҳолат бошқа қайтарилмайди”, – дея судланувчи ўз ишидан афсусланган.
Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди томонидан ушбу шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-3-моддаси 2-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг бир баробари – 340 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, тиланчилик билан шуғулланиш ёки вояга етмаган шахслардан бу йўлда фойдаланиш маъмурий жавобгарликдан ташқари жиноий жавобгарликка ҳам сабаб бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!