$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

каъбапўш тарихи. У қандай тайёрланади?

15:23 / 13.04.2022

Кисва (арабча: كسوة)Каъба деворларини ёпиб турадиган чойшаб. Пахта аралашган саккиз бўлак қора шойи матодан тикилади. Деворнинг юқори қисми учдан бир бўлагини ёпиб турувчи Кисва парчасига Қуръони каримнинг: «Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй – Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадирки...» деган ояти (3:96) зарҳал ёзувда битилган. Шунингдек, Кисвага Қуръоннинг яна бошқа сура ва оятлари ёзилади. Каъбага кириладиган эшик махсус зарҳал билан қопланган бўлиб, унга ҳам Қуръон оятлари битилган. 

Кисва Тарихи

Қадимги манбаларга кўра, Каъбани илк бор кисва билан ёпган инсон Исмоил алайҳиссалом ҳисобланади. Бошқа манбаларда эса Ҳижрий йил ҳисоби бошланишидан 220 йил аввал Мадинани истило қилган Яман шоҳи Тубба ал-Хуморий Маккага келиб, Каъбани пальма шохларидан тўқилган бўйра билан ўраб чиқишга буйруқ берган. Яна бир бошқа манбада келтирилишича, Каъбани илк бор пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта бобоси Аднан ўраган экан. Бу анъанага ҳукумат тепасига Ҳусайн ибн Хилабу Ислом дини кириб келиши билан қурайшийлар Каъбани ўраш анъанасини янгиладилар. 

Муҳаммад (с.а.в) ҳаётликларида Кисва Яманда тайёрланарди. Халифа Умар замонига келиб Кисва Мисрда тўқиладиган бўлди. Халифа Маъмун даврида Кисва ҳар йили уч марта янгилаб турилган. Халифа Мутаваккил, эса ҳар икки ойда Каъбатуллоҳга янги Кисва юборган.

Ka'baning XIX va XX asrga oid tarixiy suratlari fotogalereya 20-02-2018,  11:30 - Zamin.uz

Халифа Умар бошлаб берган анъана давом эттирилиб, Кисва 1924 йилгача (баъзи манбаларда 1927 йилгача) Мисрда тайёрланди. Ҳар йили янги Кисва ҳаж сафарига чиққан мисрлик зиёратчилар билан бирга Маккага келтириларди. Аввалги Кисва девордан олиниб, Каъба хазинабонлари ва Макка шарифи ихтиёрига топшириларди. 1443-1452– йиллари Шоҳрух Мирзо Миср Кисваси билан бирга Мовароуннаҳрда тайёрланган махсус каъбапўш ёпилиб туришига эришган. 1925 йил қирол Абдулазиз Маккада ихтисослашган фабрика очиб, унда қора рангли табиий шойидан Кисва тиктирди. Шундан бошлаб Каъба Кисваси фақат Саудия Арабистонида тайёрланади. Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга туҳфа қилган Кисва – Каъбапўш парчаси ҳозир Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидаги масжид деворига осиб қўйилган.

Кисва доим қора рангда бўлганми?

Каъба ёпинчиғи ранглари турли даврларда турлича бўлган. Аббосийлар халифаси Ан-Наср ҳукмронлиги даврида, Каъбани фақат сариқ иплар билан кашта солинган қора рангдаги ёпинчиқ билан ўраш керак бўлган. Қадимда Каъба ёпинчиғи асосан оқ рангли бўлган. Кейинроқ у қора кисва билан ўраладиган бўлган. Тарихда кисва турли рангда бўлган ҳолатлар ҳам учрайди. Ҳозир у фақат қора мато билан ўралади. Бу анъана аббосийлар ҳукмдорлари пайтидан урфга кирган, чунки аббосийларнинг байроғи қора рангда бўлган.

Маккада каъбапўш кўргазмаси очилди

Қўшимча Малумот

Каъба ёпинчиғининг баландлиги 14 метрга етади. Унинг юқори қисмида эни 95 см, узунлиги 47 м. Бўлган матода Қуръон оятлари ёзилган. Мато 16 қисмга ажратилган. Уларнинг ҳар бири турли исломий нақшлари билан безатилган. У матонинг қуйи қисми эса Қуръон оятлари билан тўлдирилган. Оятлар орасидаги бўш жойларга эса Я Ҳайй (Эй тирик зот!), Я Қайюм (Эй барча жойда мавжуд зот), Я Раҳим (Эй Меҳрибон зот), Я Раҳмон (Эй раҳмли зот), Ал-ҳамдулиллаҳ ул-Раббийл Оламийн (Бутун оламларнинг Эгаси Аллоҳга ҳамд-санолар бўлсин) калималари туширилган. Каъба ёпинчиғи беш асосий қисмдан иборат: тўртта деворга тўртта ёпинчиқ ва Каъба эшигининг ёпинчиғи.

Кисва дастлаб Замзам сувида ювилади, мушки анбарлар билан чайилади ва қуритилади. Каъбага ўралишидан аввал унга энг қимматбаҳо муаттар мушклар сепиб чиқилади. Ҳар йили Зулҳижжа ойининг 9-куни бомдод намозидан сўнг Каъба ўзининг янги либосига бурканади. Муқаддас Каъбага янги кисва қопланмагунча, эскиси олиб ташланмайди.

Kisva — Ka'ba yopinchig'i haqida nima bilamiz?

Каъба ёпинчиғини тайёрлаш учун Саудия Арабистони ҳукумати 1924 йилда (баъзи манбаларда 1927 йилгача) алоҳида устахона ташкил қилган. Устахонада 240 ҳунарманд ва техник мутахассислар меҳнат қилади. Ҳозирги кунга келиб кисва тайёрлашга 17 миллион Саудия риёли (4,5 миллион доллар) сарфланади. Кисванинг олтин иплар билан нақшлар солиб тикиладиган матосининг ўзига 450 кг.дан зиёд ипак ишлатилади. Ҳар йили иккита кисва тайёрланади. Бири Каъбанинг устига ёпилса, иккинчиси, ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйилади.


Қизиқарли


														
														Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли…
09:47 / 18.11.2026

														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!