$
12035.22 UZS
21.82
167.95 UZS
4.08
13915.12 UZS
84.09
31° Кечаси 18°

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 28 киши ҳалок бўлди

17:02 / 20.11.2025

Кеча, 19 ноябрь куни Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари камида 28 фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу Исроил ва ХАМАС ўртасидаги тинчлик битимидан кейинги ҳужумлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, Исроил мудофаа кучлари (САХАЛ) бу ҳужумларни Жанубий Ғазодаги Хон Юнус шаҳрида “бир нечта террорчилар” Исроил аскарларига ўқ узгани учун амалга оширилганини айтган. САХАЛ хабарига кўра, улар тинчлик битимини бузган, аммо қўшиндан ҳеч ким жароҳат олмаган.

ХАМАС эса ҳужумларни “жиддий кескинлашув” деб атаган ва САХАЛнинг баёнотини рад этиб, Исроилни “давом этаётган жиноятларини оқлашга” уринишда айблаган. Шундан сўнг, ХАМАС АҚШни Исроилга “тезкор ва жиддий босим ўтказиб”, тинчлик битимини ҳурмат қилишга чақирган.

Ҳужумлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ Президентининг тинчликни барқарорлаштириш ва Ғазони тиклаш режаси тарафдори эканини билдирганидан бир неча кун ўтиб содир бўлган.

Ғазодаги ҳужумлар тинчлик битимидан кейин содир бўлган учинчи йирик эскалация ҳисобланади. Олдинги икки эскалацияда (2025 йил 19 ва 28 октябрь) тахминан 150 фаластинлик ва 3 Исроил аскари ҳалок бўлган. Шунга қарамай, тинчлик битими асосан сақланиб қолган.

Ҳалок бўлганларнинг 9 нафари болалар эди, камида 77 киши жароҳатланган. Ғазодаги Ал-Аҳли Баптист шифохонасига яралангани учун келган одамлар видеога олинган. Видеода одамлар жасадлар ёнида ўтиргани кўринмоқда. Бир жасад учун мўлжалланган сумка 3 та бола жасадига тўғри келган.

Энг кўп ўлим кузатилган ҳудуд Ғазонинг шарқидаги Зайтун ҳудуди бўлиб, бу ерда 10 киши, жумладан, бир аёл ва бир бола ҳалок бўлган.

Хон Юнуснинг ғарбидаги яна бир ҳужум эса “UNRWA клубидаги фуқаролар гуруҳини” нишонга олган. UNRWA – БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам ва ишлаш агентлиги.


Фаластин-Исроил


														
														Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган 200 га яқин одамни қўлга олди

ТРТ хабарига кўра, Исроил армияси Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган “Глобал Сумуд” номли флотилияга ҳужум уюшти…
17:32 / 30.04.2026

														
														“Трампнинг “Тинчлик кенгаши” Ғазодаги Исроил ҳужумларини тўхтатиши керак”, – ХАМАС

“Трампнинг “Тинчлик кенгаши” Ғазодаги Исроил ҳужумларини тўхтатиши керак”, – ХАМАС

19 февраль куни Тинчлик кенгаши етакчиларининг учрашувида аъзо давлатлар 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиши кутилмоқ…
17:47 / 18.02.2026

														
														Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Бу ҳолатни Фаластин маъмурияти “дин эркинлигини чеклашга уриниш” деб баҳоламоқда.
17:37 / 17.02.2026

														
														Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

Исроил 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди

Бу қарор мамлакатга Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштириш имконини беради.
10:35 / 17.02.2026

														
														Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Бу сулҳ тузилганидан кейин қурбонлар сони бўйича энг йирик зарба бўлди.
12:35 / 01.02.2026

														
														Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи эълон қилинди, аммо қирғинлар давом этмоқда

АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди.
18:15 / 15.01.2026

														
														Исроил ХАМАС қуролсизланмаса, Ғазода ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштирмоқда

Исроил ХАМАС қуролсизланмаса, Ғазода ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштирмоқда

Исроил Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи 2025-йилги сулҳга мувофиқ тўлиқ қуролсизланишдан бош тортгани сабабли Ғазо секторида янги у…
15:24 / 11.01.2026

														
														Исроил Ғазога яна зарба берди, қурбонлар бор

Исроил Ғазога яна зарба берди, қурбонлар бор

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг маълум қилишича, пайшанба куни Фаластин ҳудудида Исроил ҳужумлари камида 13 кишининг,…
14:56 / 09.01.2026

														
														Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025

Бу ҳам қизиқ

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф доирасида делегациямиз Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг юқори мартабали вакиллари би

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф доирасида делегациямиз Россия Федерацияси Президенти Администрациясининг юқори мартабали вакиллари би

Жумладан, Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Президент матбуот котиби ва Администраци…
16:44 / 10.06.2026
Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан танишди.
09:44 / 09.06.2026
Синдаров: “Гукешга қарши жиддий тайёргарликни Олимпиададан кейин бошлайман”

Синдаров: “Гукешга қарши жиддий тайёргарликни Олимпиададан кейин бошлайман”

Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши бўладиган учрашув ҳақида ўз фикрла…
17:05 / 10.06.2026
11 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
14:52 / 10.06.2026
“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган. Президент топши…
17:40 / 08.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вазири ўринбосари билан учрашди

“Суҳбат чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли мулоқотни ва амалий алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиб …
15:43 / 09.06.2026
Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Тошкент ва Хоразмда наркосавдогарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида …
11:38 / 08.06.2026
Москвадаги провокацион видеолар сабаб ўзбекистонлик блогерга нисбатан иш очилиши мумкинМосквада ижтимоий тармоқлар учун провокацион видеолар суратга о

Москвадаги провокацион видеолар сабаб ўзбекистонлик блогерга нисбатан иш очилиши мумкинМосквада ижтимоий тармоқлар учун провокацион видеолар суратга о

Дастлабки маълумотларга кўра, у Россия пойтахтига айнан шов-шувли контент тайёрлаш мақсадида борган.Айтилишича, блогер метро…
09:59 / 10.06.2026
Сирдарёда чиябўри 4 кишига ҳужум қилди

Сирдарёда чиябўри 4 кишига ҳужум қилди

Воқеа вақтида маҳаллада яшовчи фуқаролардан бири тезкор чоралар кўриб, ёввойи ҳайвонни зарарсизлантирган ва хавфнинг олди ол…
11:08 / 10.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!