$
12739.95 UZS
7.39
139.14 UZS
-0.23
14191.03 UZS
9.5
28° Кечаси 16°

Комил Алламжонов: «Юртимизда муаммо кўп, унинг ечими учун имконият кам»

16:07 / 01.09.2022

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов мазкур маърузага шарҳ берди.

«Кечаги Президент маърузаси нимаси билан фарқ қилади? Ундаги масалалар доим айтиб келинардику.

Гап шундаки юртимизда муаммо кўп, унинг ечими учун имконият кам. Ўзимизни қанча ўққа-чўққа урмайлик, чегараланган имконият билан масалани охирига етказа олмаймиз. Ишларимиз натижаси чала-чулпадек бўлиб қолаверади.

Бунинг ечим қандай деган саволга кеча Президент жавоб берди.

У 5 та соҳани устувор қилиб ажратиб, ҳозирги бор имконият билан, шу 5 та соҳани 5 га бажарамиз, уни устига ўтириб олиб, ёйилиб кетмасдан ишлаймиз демоқчи бўляпти.

Нега айнан шу 5 та соҳа?

Бизнес ортидан одамлар, жамият бой бўлади. Камбағаллик қисқаради. Бойлари кўп юртда турли соҳалар, сервис хизматлар, умуман яхши ҳаётга интилиш кучаяди ва барпо бўлади.

Бизнесменлар ҳуқуқларини шахслар эмас қонун, одил суд ҳимоя қила олса, улар пулини четга олиб чиқиб кетмайди, четдан кирадиган инвесторлар сони ҳам шунга қараб кўпаяди, чунки уларда ҳам ишонч бўлади.

Аслида ҳамма муаммонинг ечими бу одил суд. Суд кучли бўлса оддий айтганда таълимда ҳам, бизнесда ҳам, медицинада ҳам, сувда ҳам умуман ҳамма соҳада «беспредел» кам бўлади. Ҳамма ўзини ўрнини билиб юради.

Эртага сув қуриб қолса ислоҳотлар ҳам кўнгилга сиғмайди. Ҳозир сув камайиши тезлашган. Яқин йилларда айрим ҳудудлар чўлга айланиб, қурғоқчилик кучайиб кетиши хавфи ортиб боряпти. Медицина муҳимлигинику гапирмаса ҳам бўлади. У ердаги коррупция ва сифатсиз хизматга ҳар биримиз доим тўқнаш келамиз.

Бир сўз билан айтганда, айнан шу 5 та соҳани 5 га бажара олишимиз шарт», – деб ёзган Алламжонов.


Бу ҳам қизиқ

19 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
16:58 / 18.09.2024
Тунда босинқирайсизми. Нега?

Тунда босинқирайсизми. Нега?

Босинқираш – бу уйқудаги шахсларнинг тунда гапиришлари ва ўзлари билмаган ҳолда ўринларидан туриб, бирон ҳаракатни бажаришла…
14:56 / 17.09.2024
Олмазордаги мебель корхонасида ёнғин чиқди

Олмазордаги мебель корхонасида ёнғин чиқди

Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
09:40 / 18.09.2024
Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Аёллар эркаклардан тезроқ қарийди. Нега?

Ҳар хил даражадаги гормонлар.
11:32 / 18.09.2024
17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

17 сентябрь – Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни

Бемор хавфсизлиги ҳақида хабардорликни ошириш ва одамларни беморларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар кўришга ундаш у…
11:01 / 17.09.2024
Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди

Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди

Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
12:08 / 18.09.2024
Тошкентдаги гавжум кўчалардан бири ёпилди

Тошкентдаги гавжум кўчалардан бири ёпилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
10:05 / 18.09.2024
Хитой ширкати Олимпия шаҳарчасини кўнгилочар масканга айлантиришни таклиф қилди

Хитой ширкати Олимпия шаҳарчасини кўнгилочар масканга айлантиришни таклиф қилди

Мазкур учрашувда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, ширкат бош директори Сун Бодонг иштирок этган.
17:33 / 18.09.2024
Навоийда она ўз чақалоғини пулламоқчи бўлди

Навоийда она ўз чақалоғини пулламоқчи бўлди

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
16:32 / 18.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди

UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди

Бу ҳақдаги маълумот Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталига юкланган.
14:43 / 17.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!