Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ.ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабли, жорий йилнинг 18 сентябрь кунидан 5 октябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!