Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун рўйхатдан ўтиш тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Кореяда E-9 визаси асосида ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш мақсадида йўналишлар бўйича рўйхатдан ўтган номзодлар сони белгиланган чегарага етгани сабабли рўйхатдан ўтиш жараёни тўхтатилди.
Рўйхатдан ўтиш мақсадида “Миллий банк”нинг мобил иловаси орқали тўловни бир мартадан ортиқ амалга оширган ва рўйхатдан ўта олмаган фуқароларнинг пул маблағлари “Миллий банк” томонидан 3 иш куни давомида тўлов амалга оширилган пластик картага автоматик равишда қайтариб берилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!