Керакли масаллиқлар:
- Шакар – 180 гр
- Сариёғ – 130 гр
- Сабзи – 150 гр
- Долчин – 1 чойқошиқ
- Туйилган занжабил – 1 чойқошиқ
- Тухум – 2 дона
- Тухум сариғи – 1 дона
- Ун – 165 гр
- Қавартма – 8 гр
- Сут – 75 гр
Тайёрланиши:
1. Шакар, тухум ва тухум сариғи 10-15 дақиқа давомида миксер ёрдамида кўпиртирилади.
2. Тозаланган сабзи қирғичдан ўтказилади.
3. Шакар 20 мл сув билан қориштирилгач, ўртача оловда эритилади.
4. Ун, долчин, занжабил ва қавартма ўзаро қориштирилади.
5. Шакарли сувнинг ранги тўқлаша бошлагач, олов ўчирилади ва ичига сариёғ солинади.
6. Масса венчик ёрдамида кўпиртирилади.
7. Қирғичланган сабзи аралашма ичига солинади ва 5 дақиқа давомида олов устида ушлаб турилади.
8. Унли қоришма тухумли масса устидан солинади.
9. Аралашма устидан сут қуйиб, хамир қорилади.
10. Хамир ичига сабзили қоришма солинади.
11. Тайёр хамир қолип ичига жойланади.
12. Пирог 150 даража ҳароратда 40-60 дақиқа пиширилади.
13. Пирогнинг устки қисми таъбга кўра безатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!