$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Кун тарихи: 4 ноябр – афсонавий Тутанхамон мақбараси топилган кун

12:52 / 04.11.2021

1922 йилнинг 4 ноябрm куни археолог Говард Картер раҳбарлигидаги экспедиция қадимги Миср фиръавни – Тутанхамон мақбарасини топди. У бугунги кунга қадар дунёдаги энг машҳур топилмалардан бири сифатида эътироф этилади.

Учта тобут

Археологлар мақбарага кириш йўли топилганидан кейин орадан 2 йил вақт ўтиб, 1924-йилда улкан ёғоч қути жойлаштирилган хонани очдилар. Қути иероглифлар ҳамда турли суратлар билан безатилганди. Тутанхамонга тегишли бўлган тош саркофаг бевосита мана шу қутининг ичида бўлган. Саркофагдан эса бир-бирининг ичига солинган учта тобут чиқади. Учинчи, нисбатан кичик тобут соф олтиндан ишланган бўлиб, умумий оғирлиги 100 килограммни ташкил қилган. Айнан мана шу тобутнинг ичида Тутанхамоннинг мўмиёланган жасади ётарди. Суратларда Тутанхамон тобути сифатида акс эттириладиган ҳашаматли саркофаг – ана шу учинчи тобут бўлиб, у кейинчалик нафақат Тутанхамоннинг, балки қадимги Мисрнинг барча фиръавнлари ташриф қоғозига айланган. Ушбу олтин тобут айни вақтда Қоҳирадаги Миср музейида сақланади, тош саркофаг эса 2007 йилда Фиръавнлар водийсидаги мақбарага қайтарилган.

Тутанхамон нимадан вафот этганди?

Бу борадаги тахминлар ҳаддан ташқари кўп. Мисрни тадқиқ қилиш жамияти директори доктор Крис Наунтон криминалистлар билан биргаликда фиръавн арава ғилдираги остида қолиб кетиб, ҳалок бўлган деган фикрни берган. Улар фиръавн жасадининг компютер моделини кўздан кечиришган, унинг бир нечта қовурғаси, оёғи сингани, айрим қовурғалари ва тос суякларининг баъзи йирик қисмлари йўқ экани, бош суягига ҳам жароҳат етганини аниқлашган. Наунтоннинг фикрига кўра, фиръавн аравадан йиқилиб тушган ва ортидан келаётган араванинг ғилдираги остида қолиб кетган.

1960 йилларда жасадни рентген қилиб кўришган ва Тутанхамоннинг энса соҳасида жароҳат борлиги аниқланган. Гўёки унинг энса соҳасига биров ўткир буюк билан ургандек эди.

2005 йилда ўтказилган томография текширувларида унинг бош суягидаги жароҳатлар ўлимдан кейин юзага келгани аниқланган. Чап оёқ суяги эса Тутанхамон ҳали тирик бўлган вақтда жароҳатланган. Бу ҳам янги тахминни келтириб чиқарган. Унга кўра, Тутанхамон оёғини синдириб олган, қон орқали касаллик юқтирган ва ҳаётдан кўз юмган.

ДНК таҳлиллари эса унинг оғир безгак касаллигига чалинганини кўрсатган. Фиръавн мана шундан ҳам вафот этган бўлиши мумкин.

Тутанхамоннинг ота-онаси қондош ака-сингил бўлишган, шу сабабли ҳукмдор бир нечта ирсий касалликлардан азият чеккан. Фиръавнга тегишли бўлган поябзалга ўхшаш оёқ кийим бошқа мақбараларда учрамаган. Тахминларга кўра, ёш фиръавн ирсий касалликлар туфайли яхши юра олмаган, поябзаллар эса унинг оёқларига мослаб тикилган.

Мақбара лаънатланганмиди?

Тутанхамон мақбараси лаънати ҳақида бир нечта афсоналар мавжуд. Уни тадқиқ қилишда иштирок этган олимларнинг айримлари ўлимини айнан мана шунга боғлашади. Қазишма ишларига ҳомийлик қилган лорд Карнарвон мақбара очилганидан кейин орадан 5 ой ўтиб Қоҳирадаги меҳмонхоналарнинг бирида ўпка яллиғланишидан вафот этган. Унинг ортидан жасаднинг рентген таҳлиллари билан шуғулланган тадқиқотчи Арчибалд Рейд, мақбарадаги жасад жойлашган хонани очган А.К. Мейс, Картернинг ёш котиби лорд Вестбурн ҳам бирин-кейин вафот этади. Бу ҳолат тадқиқотчиларни шунчалар даҳшатга солиб қўйганки, уларнинг айримлари лаънат уларгача етиб келишини кутиб ўтирмай, ўз жонларига қасд қилишган.

Журналистлар Тутанхамон мақбарасининг лаънати туфайли 22 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 13 нафари мақбарани очишда бевосита иштирок этганини айтишади.

Мақбарадаги эмбрионлар

Тутанхамон мақбарасидан иккита одам эмбриони ҳам топилган. 2008-йилда эмбрионлар олимлар томонидан тадқиқ этилади. Олимлар қиз бола эмбрионлар фиръавннинг фарзандлари бўлганини айтишган. Уларнинг бири ҳомиладорликнинг бешинчи, иккинчиси саккизинчи ойида нобуд бўлган. Олимлар ДНК таҳлилларини ўтказгач, улар Тутанхамон фарзандлари экани, болалар катта эҳтимол билан эгизаклар бўлгани ҳақидаги хулосага келганлар.


Қизиқарли


														
														Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Корея банки 2040 йилгача йилига 0,1%га пасайишни бошлаши ҳақида огоҳлантирди.
18:01 / 26.04.2024

														
														Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган.
15:06 / 13.04.2024

														
														Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

У Марсга бир миллион одамни юбориш режасини ишлаб чиқаётганини айтди.
10:32 / 11.04.2024

														
														Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Тамакисиз яшашга ёрдам берадиган стратегиялар рўйхати мавжуд.
11:23 / 27.03.2024

														
														Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Биз билган Илон Маск 10 боланинг фарзанди ва 3 нафар аёли бор.
15:46 / 17.03.2024

														
														2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

Японияда ҳодиса оқибатида 123 000 дан ортиқ уй вайрон бўлди ва деярли бир миллион зарар етди.
15:39 / 17.03.2024

														
														PUBG Mobile энди ўзбек тилида

PUBG Mobile энди ўзбек тилида

Бу ҳақда ўйин лойиҳасининг Instagram саҳифасида хабар берилди.
11:37 / 15.03.2024

														
														Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Лайнер қурилиши келгуси йилда бошланади.
11:33 / 15.03.2024

														
														Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Баҳор келишига қарамасдан қор мавсуми давом этмоқда.
14:33 / 11.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини уюштирди

Исроил Ғазога навбатдаги ҳужумини уюштирди

Мазкур ҳужум натижасида 17 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда, Ал Жазеера телеканали хабар бермоқда.
12:17 / 19.05.2024
Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бугун, 18-май куни Афғонистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида вилоят маркази Фероз-Коҳда 2000 та уй бут…
16:57 / 18.05.2024
Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Ўзбекистонда  Face ID ёрдамида онлайн хизматларни кўрсатиш имконияти кенгайтирилди

Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
13:14 / 18.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024
Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
11:38 / 19.05.2024
Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Сердар Бердимуҳамедов туркман халқига табрик йўллади

Бу ҳақда, “Туркманистон: Олтин аср” нашри хабар берди.
15:41 / 18.05.2024
Буйрак касаллигининг аломатлари ва белгилари

Буйрак касаллигининг аломатлари ва белгилари

Интернетда топиш мумкин бўлган энг кенг тарқалган маслаҳатлардан бири бу кўпроқ сув ичиш ва кўп дам олишдир.
14:58 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!