$
12699.14 UZS
84.07
162.16 UZS
0.14
14847.83 UZS
93.24
36° Кечаси 24°

Маданий мерос объектларига жами 570 млн. сўм миқдорида зарар етказган шахслар жавобгарликка тортилди

12:13 / 25.02.2023

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида маданий мерос объектларидаги бир нечта қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилди.

Хусусан, шлакоблок ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари А.У. 2019 йилда ҳокимият тизимидаги мансабдор шахслар билан келишган ҳолда қалбаки ҳужжатлар асосида, Нурафшон шаҳридаги «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлиги ҳудудининг 30 сотих ер майдонини ўз номига расмийлаштириб олган.

2020–2021 йиллар давомида у мазкур ер майдонида шлакоблок ишлаб чиқариши ва бу учун керак бўладиган иншоотларни қуриши оқибатида маданий мерос объектига 306 млн. 720 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Келтирилишича, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукмига асосан А.У. Жиноят Кодексининг 132 ва 228-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, 2018 йилда Қибрай туманидаги «Қиличли ота» зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 млн. 473 минг сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилган.

Бироқ МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. бажарилган ишлар бўйича тузилган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 млн. 286 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-тaрож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг ҳукмига асосан Н.Ҳ. Жиноят Кодексининг 167 ва 228-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Бу ҳам қизиқ

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

Илк фильм намойиши 2027 йилга мўлжалланган
22:13 / 14.07.2025
Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

У Президент администрациясида бошқарма бошлиғига айланди
19:37 / 14.07.2025
2025 йилги умра мавсуми август ойидан бошланади

2025 йилги умра мавсуми август ойидан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж ва Умра маркази янги умра мавсумини 2025 йил август ойидан бошланишини эълон …
12:22 / 15.07.2025
Янник Синнер – “Уимблдон” чемпиони бўлди

Янник Синнер – “Уимблдон” чемпиони бўлди

У финалда испаниялик Карлос Алкараздан устун келди.
14:50 / 14.07.2025
Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Фойдаланиш учун хавфли (қизил рангли) маълумот ёрлиғи берилган лифтдан фойдаланиш тақиқланади.
12:54 / 14.07.2025
15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
23:10 / 14.07.2025
“Челси” ПСЖни тор-мор этиб, КЖЧ чемпионига айланди

“Челси” ПСЖни тор-мор этиб, КЖЧ чемпионига айланди

Шу тариқа, “Челси” янги форматдаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк чемпионига айланди.
10:09 / 14.07.2025
Сурхондарё адвокат 50 минг доллар пора билан ушланди

Сурхондарё адвокат 50 минг доллар пора билан ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11:08 / 15.07.2025
Зангезур баҳси: АҚШ воситачиликка киришиб, йўлни ижарага олмоқчи

Зангезур баҳси: АҚШ воситачиликка киришиб, йўлни ижарага олмоқчи

Таклиф Ереван ва Боку ўртасидаги музокаралардаги келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилган.
10:41 / 15.07.2025
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланди

Унда 823 та маҳаллага танаффус берилди.
09:19 / 15.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!