$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Мадридда UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида келишув имзоланди

09:31 / 03.06.2023

Жорий йилнинг 29 май куни 16–20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Мадридга ташриф буюрди.

Ташриф давомида Азиз Абдуҳакимов UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили ва бўлажак Бош Ассамблеянинг асосий тадбирлари ва ёрдамчи тадбирларини ўтказиш учун масъул ишчи гуруҳлар аъзолари билан учрашди.

Учрашувда тадбирларнинг дастлабки дастури, ташкилий масалалар, ялпи ва сессия мажлислари учун таклиф этилаётган кун тартиби ва регламенти атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, тадбир доирасида Инвестиция форуми, Таълим бўйича вазирлар панели сессияси, “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” туризм форуми, экотуризм фестивали, энг яхши “сайёҳлик қишлоқлари”ни тақдирлаш маросими ва бошқа тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганлиги қайд этилди.

Қолаверса, UNWTO Бош котиби З.Пололикашвилининг 2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида Республика ҳукумати томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг амалга оширилиши, жумладан, Самарқанд шаҳрида UNWTO Халқаро туризм академиясининг очилиши, UNWTO’нинг Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” ҳудудий тематик офиси, “Ипак йўли” халқаро туризм мукофотини таъсис этиш ва бир қатор бошқа масалалар борасида ҳам фикр юритилди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблеядан жаҳон ҳамжамиятини максимал даражада хабардор қилиш мақсадида жорий йилнинг июнь ва октябрь ойларида жаҳон оммавий ахборот воситалари вакиллари учун бир қатор пресс-турлар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув якунлари бўйича UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги Битим имзоланди, уни Ўзбекистон Республикаси номидан UNWTO Бош Ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили имзолади.


Бу ҳам қизиқ

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!