Raybird туркумидаги разведка дронлари Британияда ишлаб чиқарилади ва Украина ҳамда НАТО армияларига етказиб берилади.
Украинанинг Skyeton компанияси ва Буюк Британиянинг етакчи мудофаа компанияси Преваил Партнерс дронлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона тузганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа доирасида Raybird туркумидаги разведка дронларини серияли тарзда ишлаб чиқариш Британияда йўлга қўйилади.
Лойиҳа нафақат Украина Қуролли Кучларини, балки Буюк Британия армияси ва НАТОга аъзо бошқа давлатларни ҳам дронлар билан таъминлашни кўзда тутади.
Skyeton компанияси ACS-3/Raybird комплекслари билан танилган бўлиб, бу узоқ муддат парвоз қила оладиган ва юқори самарали разведка дрони ҳисобланади. Райбирд дронлари 2018-йилдан бери Украина армиясида хизмат қилади ва 350 минг соатдан зиёд жанговар парвоз тажрибасига эга.
Дрон ҳавода 28 соатгача қолиши ва 2500 км масофани босиб ўтиши мумкин. У 5,5 км баландликдан визуал разведка олиб бориши, HHH тизимларига чап бериши ва радиоэлектрон кураш зоналарида самарали ҳаракат қилиши билан ажралиб туради.
Skyeton маълумотларига кўра, Raybird йил давомида ўнлаб модернизатсиядан ўтади. Сўнгги версиялардан бирида лазерли аниқлаш тизими интегратсия қилинган бўлиб, бу дронларга тўғрилаш имкониятига эга бўлган қуролларни метрдек аниқликда бошқариш имконини беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!