$
12410.99 UZS
-85.95
158.38 UZS
-1
14237.89 UZS
-167.33
40° Кечаси 24°

МЧЖ таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади

10:27 / 09.11.2022

Кеча, 8 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади (ПҚ–415-сон).

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида бир қанча талаблар бекор қилинади:

масъулияти чекланган жамиятлар ва активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарида ички аудитни ташкил этиш;

МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;

МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас. Юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.

2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (“my.gov.uz”) эълон қилинади.

 


Бу ҳам қизиқ

АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда

АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда

“Трамп маъмурияти Эрондан эҳтимолий қасос ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда, айнан кейинги 48 соат жиддий хавотир уйғотмоқда”, –…
15:34 / 22.06.2025
Песков АҚШнинг Эронга ядровий зарбаси фалокатли оқибатларга олиб келишини айтди

Песков АҚШнинг Эронга ядровий зарбаси фалокатли оқибатларга олиб келишини айтди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Эронга нисбатан тактик ядровий қурол қўллаш эҳтимоли ҳақидаги хабарларни…
10:47 / 21.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ҳусанов майдонга қайтган ўйинда “Манчестер Сити” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ҳусанов майдонга қайтган ўйинда “Манчестер Сити” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувида Англиянинг “Манчестер Сити” клуби БААнинг “Ал-Айн” жамоасига қарши майд…
09:49 / 23.06.2025
UFC. Жон Жонс фаолиятини якунлади

UFC. Жон Жонс фаолиятини якунлади

Эндиликда Том Аспиналл тўлақонли чемпионга айланди.
11:45 / 22.06.2025
Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди

Тошкентда 11 ёшли қиз ток уриши оқибатида вафот этди

Хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ қуйидагиларни маълум қилди:
16:26 / 23.06.2025
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ ҳарбий кемаларига зарба бермоқчи

Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ ҳарбий кемаларига зарба бермоқчи

Бу ҳақда ҳусийлар сиёсий бюросининг аъзоси Муҳаммад ал-Буҳейти Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
16:47 / 22.06.2025
22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

22 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. …
15:26 / 21.06.2025
Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳарорат пасаяди

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳарорат пасаяди

“Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига жанубдан яна қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келади”, – деб хабар бермоқда “Ўзгидром…
14:35 / 23.06.2025
Туркманистон орқали Эрондан 60 га яқин ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Туркманистон орқали Эрондан 60 га яқин ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

“Яқин Федерацияси мураккаб вазият туфайли қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини хавфсиз равишда Ватанига …
14:32 / 21.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!