$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

Метрода вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

11:56 / 17.05.2023

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судида 12 май куни метрода вояга етмаган қиз болага шилқимлик қилган йигит иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” лойиҳаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 10 май куни 24 ёшли хоразмлик Ж.Ш. метро вагони ичида ўзи танимаган вояга етмаган қизнинг танасига тегиниб, шилқимлик қилган. Қиз бу ҳақда дарҳол вокзал ходимларига хабар берган, ҳуқуқбузар қўлга олинган.

Фуқаро Ж.Ш. ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини айтган ва суддан жазони енгиллаштиришни сўраган. Жабрланувчи, ўз навбатида, уни янада қаттиқроқ жазога тортишни талаб қилган.

Дастлабки тергов органлари йигитнинг ишини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) сифатида квалификация қилган. Бироқ раислик қилувчи судя уни 41−1-модда (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топган. Бунда унинг муқаддам ҳам маъмурий жавобгарликка тортилгани, унинг ҳаракатларида жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги инобатга олинган.

Суд ҳукми билан айбланувчи беш суткага озодликдан маҳрум этилган. Шунингдек, шахсдан озиқ-овқат пуллари сифатида давлат даромадига 225 минг сўм ундириш белгиланган.

“Судья Қурбоновнинг эътиборлилиги қувонарли ҳолат, у ишнинг нотўғри квалификация қилинганига эътибор қаратиб, ишни яқинда қабул қилинган “Шаҳвоний шилқимлик қилиш” моддасига қайта таснифлади. Бу ҳуқуқбузарликнинг алоҳида тури ва одамлар бундай ҳаракат қонун билан жазоланишини билишлари керак", – дейилади “Nemolchi.uz” лойиҳасида.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон минтақаларига йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун 241 та автобус ва 113 та микр…
15:36 / 08.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бири вақтинча газсиз қолади

Тошкент шаҳридаги маҳаллалардан бири вақтинча газсиз қолади

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели тумани “Номданак” МФЙнинг айрим ҳудудларига 8 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ…
10:56 / 08.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Сўнгги ўн йилликда технология, овқатланиш маданияти ва турмуш тарзи кескин ўзгарди. Афсуски, бу ўзгаришлар фақат қулайликлар…
17:21 / 07.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққ…
09:34 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!