$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

17:21 / 07.05.2025

Сўнгги ўн йилликда технология, овқатланиш маданияти ва турмуш тарзи кескин ўзгарди. Афсуски, бу ўзгаришлар фақат қулайликларни эмас, балки янги муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Улар орасида энг хавфлиларидан бири – болалар орасида ортиқча вазннинг кескин кўпайишидир. Бу нафақат жисмоний соғлик, балки келажак авлоднинг психологик, ижтимоий ва интеллектуал салоҳиятига ҳам таҳдид солмоқда.

Ортиқча вазннинг замонавий кўриниши

Бугунги кунда ортиқча вазн – бу фақат семизлик эмас, балки организмда ёмон одатларнинг йиллар давомида тўпланишидир. Бундай одатлар бола ҳали мустақил фикрлай олмайдиган ёшда шакллана бошлайди. Катталар томонидан бехосдан берилган нотўғри сигнал — “кўп еса соғлом бўлади”, “қимирлаб юрмагин, ўйнама, чарчайсан” каби гаплар бола танасида нотўғри дастурлашга сабаб бўлади.

Сабаблар: Кўз илғамас илдизлар

1). Дигитал дунёга маҳкумлик

Болалар эрталаб уйғонибоқ экранга қарайди: телефон, планшет ёки телевизор. Ҳатто овқат пайти ҳам мультфильмни ўчириб қўйиш жанжалга сабаб бўлмоқда. Бу эса фаолликнинг камайишига, калорияларнинг эса тўпланишига олиб келади. асрда фарзандни қўлига қурилма бермаслик қийин бўлиши мумкин, лекин назоратсиз бериш ундан ҳам хавфли.

2). Овқатланиш маданиятининг йўқолиши

Fast-фоод, газли ичимликлар, чипс, ширинликлар — булар бугунги бола рационининг муҳим қисмини эгаллаб бўлди. Айниқса, тайёр овқатларнинг арзонлиги ва реклама воситаларида уларнинг “хушбўй, мазали” қилиб кўрсатилиши болалар танловини нотўғри йўналишда шакллантиради.

3). Оилавий ва ижтимоий омиллар

Баъзи оилаларда бола тўйиб овқат емаса, бу эътиборсизлик деб ҳисобланади. Айрим ҳолларда эса аксинча, иқтисодий қийинчиликлар сабабли фойдали ва табиий овқатларга эмас, сунъий ва арзон маҳсулотларга мурожаат қилинади. Буларнинг ҳар иккиси ҳам хавфли натижаларга олиб келади.

4). Стресс ва психологик босим

Замонавий бола замон босимини кичкина елкаларида ҳис қилади. Мактабдаги баҳолар, ота-онанинг кутган натижаси, ижтимоий тармоқдаги солиштиришлар — буларнинг барчаси болани ички босим остида яшашга мажбур қилади. Бу эса овқат орқали ўзини тинчлантиришга олиб келади.

Тадқиқотлар нималарни кўрсатмоқда?

Кўплаб халқаро илмий манбалар бу муаммо жиддий эканини тасдиқлайди:

ЖССТ маълумотига кўра, 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болаларнинг семизлик даражаси 1975 йилдан 2020 йилгача 10 баравар ошган.

CDC (АҚШ) эса болаларнинг деярли 20 фоизи ортиқча вазнга эга эканини қайд этган.

COVID-19 пандемияси даврида эса уйда кўпроқ ўтириш, онлайн таълим ва стресс болалар семизлигини янада кучайтирди.

Бу рақамлар шунчаки статистика эмас, балки ҳар бир рақам ортида соғлиғидан айрилаётган бола, хавотирда яшаётган ота-она турибди.

Семизлик қандай оқибатларга олиб келади? Жисмоний ва руҳий саломатликка таъсири нималарда акс этади? Семизлик – фақат танага эмас, руҳга ҳам оғирлик қилади.

Ортиқча вазн бола ҳаётида қуйидаги муаммоларга сабаб бўлиши мумкин:

Соғлиқ билан боғлиқ хавфлар: қандли диабет, қон босими, юрак касалликлари.

Психологик оқибатлар: ўзига паст баҳо, уятчанлик, жамоадан четлашиш.

Ижтимоий оқибатлар: кулгига қолиш, дўстларча муносабатларнинг йўқолиши.

Ўқишга таъсири: эътибор ва диққатнинг пасайиши, чарчоқ.

Семизликнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак?

Бола учун энг яқин намунаси ота-она. Агар ота-онанинг ўзи спорт билан шуғулланмаса, тўғри овқатланмаса — бола қандай қилиб ўрганади?

Мактабларда соғлом овқатланиш бўйича дарслар, спорт машғулотлари, интерактив ўйинлар орқали фарзандлар онгига соғлом ҳаёт тарзи сингдирилиши керак.

Экран қаршисида ўтказиладиган вақт чекланиши ва ўрнига биргаликда сайр қилиш, ўйин ўйнаш одат бўлиши керак.

Газли ичимлик ўрнига мевали сув, чипс ўрнига ёнғоқ, фаст-фоод ўрнига уй шароитида тайёрланган овқат таклиф қилиш — бу кичик, аммо муҳим қадам ҳисобланади.
Бугунги бола — эртанги жамият. Уларнинг соғлом ўсиши фақат шахсий эмас, балки миллий масала ҳамдир. Ортиқча вазн масаласига эътибор қаратмаслик – келажак авлодга нисбатан лоқайдликдир. Ҳар бир ота-она, устоз ва жамият аъзоси бу масъулиятни ҳис қилса, семизлик эпидемиясини тўхтатиш мумкин.

Мақола муаллифи: Мунисахоним Ирисова


саломатлик


														
														Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Солярийга мунтазам қатнаган 30 ёшли аёл меланома сабаб вафот этди

Англиянинг Манчестер шаҳрида яшаган 30 ёшли Челси Тантум тери саратонининг хавфли тури — меланомадан вафот этди. У 15 ёшидан…
09:58 / 16.10.2026

														
														Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026

														
														Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026

														
														Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026

														
														Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Иркутскдаги хавфли юқумли касаллик ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳол…
09:45 / 03.10.2026

														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

														
														Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда. Расмий хулосалар чиққач, қўшимча…
10:08 / 25.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

19-октябрь куни ҳавода учиб келган шар “Акса Тошкент” иссиқлик электр стансиясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиши оқибат…
11:01 / 20.10.2026
Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026
20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026
Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ресторан ходими 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилгани ва таҳдид қилгани юз…
09:50 / 19.10.2026
“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин миясига қон қуйилгани ва комага тушгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалганидан сўн…
11:31 / 20.10.2026
Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида муқаддам судланган фуқаронинг ижарага олган ер майдонидаги контейнерлардан 7 килограмм м…
09:35 / 19.10.2026
Сирдарёда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сирдарёда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида савдо билан шуғулланувчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка нисбатан суд қарори чи…
10:02 / 18.10.2026
Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақд…
09:53 / 18.10.2026
Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026
Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:43 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!