$
12171.61 UZS
-24.39
149.80 UZS
-1.94
14117.85 UZS
-23.41
31° Кечаси 18°

"Миллий ғоя 25 йил инсонларга ҳеч нарса бермади" – профессор Виктор Алимасов

15:03 / 21.06.2022

Ўрта асрда яшаган буюк араб файласуфи Аль Киндий «фалсафанинг душманлари ҳам фалсафага муҳтождирлар» деган эди. Ассалом Алайкум азиз кузатувчилар сиз бугун хабардор.узънинг интервью дастурини томоша қилмоқдасиз. Бугун сизни фалсафий суҳбатга таклиф қиламиз. Сабаби бугунги меҳмонимиз фалсафа фанлари доктори, профессор Виктор Алимасов бўладилар.

Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали кириб кўришингиз мумкин.

— Фалсафа инсонга нима учун керак у нима беради?

— Фалсафа инсонга ҳеч нима бермайди, инсон фалсафадан олиши керак. Агар инсон ҳақиқатдан ҳам фикрлашни, бирор нарсани яратишни истайдиган бўлса, буни фалсафадан олади. Фалсафа – бу ҳаёт дегани. Ҳаётдан олинган ғоя инсонни бойитади. Фалсафа мана мени ол демайди. Инсоннинг қалби борлиққа қандай дур саволлар билан мурожаат қилади.

— Инсон фалсафадан нималарни олади?

— Мени яхши кўрган файласуфларимдан бири «барча инсонлар файласуфдир», деган эди. Чунки ҳаёт тўғрисида, эзгулик, меҳр-муҳаббат, борлиқ, адолат тўғрисида ўйламайдиган одамнинг ўзи йўқ. Биз нима учун адолат тўғрисида кўп гапирамиз? Нима учун деганда ён атрофимизда бўлаётган воқеаларнинг ҳаммаси ижтимоий тенглик нуқтаи назаридан ташкил этилишини истаймиз. Инсонлар ҳар доим эътиқод учун, адолат учун курашиб келади. Демак, уларнинг қалбида фалсафий масалалар ётади. Ҳаётнинг ўзи шу нуқтаи назардан инсонни файласуф қилиб юборади.

— Фалсафа ўзи нима?

— Меннинг нуқтаи назаримда фалсафа фикр излаш санъати. Инсон фалсафага яқинлашган сайин янги бир фикрни айтгиси, бетакрор фикри билан тафаккур оламга нимадир қўшгиси келади. Бетакрор фикр излаган инсон профессионал файласуфга айланади. Агар ҳар кунги эзгулик ҳақида гапираверса, у оддий файласуф. Ҳамма ҳам бундай ўйлайвермайди. Нима учун деганда одам кўпинча турмуш билан банд бўлади.

Карл Маркс жуда ҳам қашшоқ яшаган. Икки-уч фарзанди вафот этган. Шунда унга дўсти Фридрих Энгелс Англиядан унга хат ёзади. Маркс Америка Қўшма Штатларидаги «Нюс» газетасига битта мақола ёзмайсанми? Ана шу мақола сени бир ой боқади. Бу сенинг учун бир соат муаммо дейди. Шунда Карл Маркс дўстига жавоб ёзади:

"Фрихдрих мен инсоният тўғрисида шунақанги фикрлар билан яшаябманки, ҳаттоки очлик-қашшоқлик мени унчалик қўрқитмаяпти. Мен инсониятнинг келажаги ҳақида ёзаяпман".

Мана шу пайтда у "Капитал" асарини ёзаётган бўлади.

— Рим файласуфи Сенека "инсон ҳақиқий эркин бўлиши учун фалсафага мутеларча эргашиб яшасин", деган экан. Бизни жамиятимиз ҳам эркин фикрлашга ҳаракат қилмоқда. Эркин фикрлаш учун эса фалсафага таяниш керак. Лекин бизни жамият қанчалик фалсафага таяняпти?

– Ўзининг ҳаёти, борлиқ ҳақида ўйлайдиган инсон албатта ўзининг ғоясига Маркс дек ишониб яшаши керак. Гўёки ён атрофда ҳеч нарса йўқ, фақат у излаётган ҳақиқат бор. Ана шу ҳақиқатни топишга ўзининг умрини фидо қиладиган инсон чин файласуф. Шу нуқтайи назардан мен Сенеканинг гапига қўшиламан. Лекин бизни давримизда ундай инсонларни топиш амири-маҳол. Нима учун деганда, биз ғояга берилолмаймиз. Ғоя бизни ўз кетидан эргаштириши мумкин. Бизни кўпроқ кундалик эҳтиёжлар, манфаатлар ўз ортидан эргаштиради. Америка ва Ғарб либерал демократияси прогматизимга асосланган. Прогматизим бу – наф кўриш дегани. Эсимда бор Лелинградда ўқиб юрган вақтларимда, Австрияда бир уйни атрофини талаба жуда чиройли қилиб таъмирлаб қўйибди. Мен шунда қизиқиб «бу талаба ўқийдими ёки ишлайдими» деб сўрадим. Билсам у талаба ҳам ўқиб, ҳам ишлар экан. Қаранг талаба ҳам ишлаяпти, ҳам контракт учун пул топаяпти. Бизни талабаларимизчи? Ота-онаси 40 ёшга тўлгунгача боқади.

— Ҳозирги кунда барча олий таълим массаларида фалсафа курси ўтилади. Лекин энг катта муаммо кўплаб талабалар бу курсни тушунмайди. Бунинг сабаби нимада? Яхши мутахассиснинг етишмаслигидами ёки фалсафанинг мавҳумлигида?

— Олимларнинг айтишига қараганда, қийин фан йўқ, қийин тушунтирадиган устоз бор. Гоҳо бу устознинг ўзи ҳам тушунмаслиги ҳам мумкин. 5-10 йилдан сўнг «бу нарса мана бундай экан», деган фикр унинг хаёлига келиб қолади. Бу ҳаётда бор нарса. Нима учун деганда фалсафадаги энг мужмал, сийқаси чиқиб кетган, тафталогия жуда кўпки одамнинг ғашига тегади. Фалсафа учун сўфи бўлиш керак. Яъни ўтириб, ўзининг ғоялари ҳақида ўйлайдиган одамгина бирор нарсанинг тагига етади. Фалсафани тушуниш учун метафизик мушоҳада керак. Метафизик мушоҳадага берилмайдиган инсон фалсафани тушунмайди. Метафизик мушоҳада трансcэндентал ҳаракатга эга. Трансcэндентал бу ротсинал ҳаракат. Яъни худога яқин нарса. Буни эса кўпчилик тушунавермайди. Айниқса ёшлар.

— Бизга Олийгоҳда фалсафа бир курс ўқитилган. Фалсафани тушунтириш учун бир курс етарли эмас, бу курсни тўрт йил ўқитиш керак эмасми?

— Йўқ мен ундай деб ўйламайман. Нима учун деганда, Фалсафани фақат китоб ўқиш билан ўрганиб бўлмайди. Чунки фалсафанинг бошқа қонунлари бор. Бу қонунлар инсонни ҳаёт ҳақида, борлиқ ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Сизни ўтадиган дарсларингиз сизга у ҳақида ўргатмайди. Мен яхши кўрадиган файласуфлардан бири Мамардашвили «Файласуф бўлиш учун фалсафа факультетига бориш шарт эмас, унинг учун файласуфнинг олдига бориш керак», деган эди. Ҳақиқатдан ҳам Платон қандай қилиб файласуф бўлиб қолади? Суқротнинг кетидан эргашиб файласуф бўлди. Чунки Суқротнинг фикрлаш санъати Платонни ўзига жалб қилиб қўяди. Шу навбатда Платоннинг шогирдлари ҳам шундай эди.

— Одамлар орасида «фалсафа чуқур кетиб бўлмайди. Фалсафага чуқур кириб кетсанг худони рад этасан», деган гапларни эшиб қоламиз. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

— Тўғри фикр! Ҳеч нарсани чуқур ўрганмаслик керак. Шундан кўнглинг қолади. Мен 367-бетдан иборат бўлган "Одам", деган китоб ёзганман. Китобимнинг охирида шундай хулосага келдимки, одамни ўрганмаслик керак экан, одамни ўрганган саринг ундан кўнглинг қоларкан. Ҳаёт ҳам шундай. Қанчалик кўп ўргансанг, шунчалик кўнглинг қолади. Максим Гўркий бир ҳикоясида «эй полвон ҳаёт ҳақидаги ўйлардан қочгин, улар ҳақида ўйлайдиган бўлсанг кўнглинг қолади», дейди. Ҳақиқатдан ҳам ҳаётдан кўнглинг қолмаслиги учун у ҳақидаги мулоҳазалардан қочиб яшаш керак. Ҳаётнинг тагига етолмайсиз. Тагига етган кунингиз …

— Умуман инсонни ёки жамиятни эркин фикрлашга қандай ўргатиш мумкин ва бунинг учун нималар қилиш керак?

— Мен 70–80 йилларни ва мустақиллик даврини яхши биламан. Бугун жамиятимизда тронформация ниҳоятда кучли. Яқинда «Янги Ўзбекистон» газетасида бир ҳамкасбимнинг мақоласини ўқиб қолдим. У ўз мақоласида «Агарда Шавкат Мирзиёенинг агарда ислоҳотлари биз мустақилликка эришган пайтимизда бўлганида, биз бугун бошқача жамиятда яшаётган бўлардик. Биз мустақилликдан кейин берилган имкониятларни бой берган авлодмиз», деб ёзган. Ҳақиқатдан ҳам имкониятларни бой берган халқмиз. Чунки биз автократимизга эртадан кечгача сиғиндик.


Бу ҳам қизиқ

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” 24 март учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
09:16 / 24.03.2026
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон о…
18:06 / 24.03.2026
Тошкентда Tracker ҳайдовчиси қасддан одамларни уриб юборди

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси қасддан одамларни уриб юборди

Маълум бўлишича, эркак хотини билан жанжаллашиб қолган ва унинг ёнидаги одамларни ҳам уриб юборган.
16:44 / 26.03.2026
27 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

27 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, операциясини операциясини. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража илиқ, кундузи +27...+29 д…
16:38 / 26.03.2026
“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

Эндиликда фуқаролар учун чегарадан ўтиш жараёнлари янада енгиллаштирилиб, қулай ва тезкор ҳаракатланиш имконияти яратилди.
15:18 / 24.03.2026
Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади

Ўзбекистон аҳолиси фавқулодда вазиятлар ҳақида масжидлар орқали огоҳлантирилади

Ушбу ташаббус доирасида аҳоли пунктларига яқин жойлашган масжидларга махсус ускуналар ўрнатилмоқда.
11:39 / 25.03.2026
Президентга Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

Президентга Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

Майдони 32 гектар бўлган “Буюк Ипак йўли” мажмуаси Янги Тошкентнинг муҳим жамоат ва маданий маконларидан бири бўлиши режалаш…
09:20 / 25.03.2026
Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича…
09:13 / 26.03.2026
АҚШ чекинмоқда

АҚШ чекинмоқда

Эроннинг қатъий огоҳлантиришидан сўнг Трамп энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилиш режасидан воз кечди.
17:21 / 23.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 27 март куни мамлакат ҳудудида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Айрим жойларда шамол куча…
12:25 / 26.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!