Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ушбу тадбирлар натижасида минг йиллик тарихга эга бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар йўқолиб кетиш хавфидан сақлаб қолинмоқда.
Хусусан, Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган IV-VIII асрларга оид “Номсизтепа-3” археология ёдгорлигини 9,6 м2 қисми фуқаро О.Т. томонидан ўзбошимчалик билан бузиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, ўз вақтида тўхтатиб қолиниши натижасида ушбу тарихий ёдгорликнинг 652 м2 майдони сақлаб қолинди.
Шу каби, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган илк ўрта асрларга оид “Қўшқўрғонтепа” археологик ёдгорлигини 7,4 м2 тупроқ қисми маҳаллий фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кесиб олиш ҳаракатлари бошлангани аниқланиб, жиноий қилмишларнинг ўз вақтида олди олиниши натижасида ушбу объектнинг 492 м2 майдони сақлаб қолинди.
Маълум қилинишича, ҳозирда ёдгорликларга етказилган жами 288 млн сўм зарар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!