$
12574.88 UZS
30.77
146.54 UZS
0.86
13553.21 UZS
-27.04
39° Кечаси 25°

Мирзиёев Фарғона шаҳрида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди

23:27 / 11.07.2024

Аҳолига муносиб яшаш шароитлари яратиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Шу боис барча ҳудудларда бундай лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз 2022 йил ва ўтган йилда Фарғона шаҳридаги ушбу массив қурилишини кўздан кечирган эди. 300 гектарли ҳудудда 65 минг аҳолига мўлжалланган 365 та кўп қаватли уй босқичма босқич бунёд этилмоқда. Бу уйлар 7, 9, 12, 16 ва 25 қаватли бўлиб, бу вилоят шаҳарсозлигида ўзига хос янгилик саналади.

Ҳозирги кунда илк уйлар ва боғлар обод аҳоли манзилига айланиб улгурди. 2 минг 887 хонадонли 75 та уй фойдаланишга топширилди. Уларнинг негизида Нурафшон маҳалласи ташкил этилди.  Уйларга 500 дан ортиқ оила кўчиб келди. Иккита мактаб, учта боғча ва поликлиника очилди.

Ҳовлидаги ўйин майдончалардаги болаларнинг шодон қийқириғи кўнгилларни шод қилади. Жорий йил яна 25 та уй бунёд этилади.

Аҳоли анча зич яшайдиган ҳудудлар учун бундай массивлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Уй-жойларнинг сифат ва таннархи халқимиз имкониятига мос бўлиши кераклигига эътибор қаратилмоқда. 

Бу ерда замонавий таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, спорт мажмуаси, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қад кўтармоқда. 

Аҳолини иш билан таъминлаш учун массив ҳудудининг 50 гектарида кичик саноат зонаси ташкил этилади. Озиқ-овқат, тикувчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, мебелсозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар иш бошлайди. Бугунга қадар 423 миллиард сўмлик 5 та лойиҳа жойлаштирилди. Уларнинг натижасида 700 та янги иш ўрни яратилади.

Массивни экошаҳар дейиш мумкин. Сабаби 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон боғи”, сўлим хиёбонлар, сунъий кўл, тўрт минг ўринли амфитеатр барпо қилинди. Боғ ҳудудига бута ва манзарали дарахтлар экилган. Турли аттракционлар ўрнатилган.

Давлатимиз раҳбари массив бўйлаб юриб, сўлим масканни кўздан кечирди. Амфитеатрда қисқа концерт дастури намойиш этилди.



														
														Урганч халқаро аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Урганч халқаро аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланган.
14:40 / 02.08.2024

														
														“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
14:34 / 02.08.2024

														
														Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
10:28 / 02.08.2024

														
														Тошкентда автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкентда автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
09:45 / 02.08.2024

														
														Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмита…
18:27 / 01.08.2024

														
														Пропан нархининг ошиши бўйича Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Пропан нархининг ошиши бўйича Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Ижтимоий тармоқлар орқали Пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳок…
16:23 / 01.08.2024

														
														2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
15:28 / 01.08.2024

														
														“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тў…
13:13 / 01.08.2024

Бу ҳам қизиқ

Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчликни сақлашга келишиб олди

Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчликни сақлашга келишиб олди

“Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчлик ва осойишталикни сақлашни давом эттиришга келишиб олдилар”, – дея хабар берад…
18:20 / 01.08.2024
Нима учун меваларга стикерлар ёпиштирилади?

Нима учун меваларга стикерлар ёпиштирилади?

Стикерлардаги шифрни тушунишни ўрганиб олинг.
10:36 / 01.08.2024
Жазирама ҳавода эътибор бериш керак бўлган тавсиялар

Жазирама ҳавода эътибор бериш керак бўлган тавсиялар

Жазирама ҳавода қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади.
12:01 / 01.08.2024
Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмита…
18:27 / 01.08.2024
“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
14:34 / 02.08.2024
Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
10:28 / 02.08.2024
Нима учун болалар эрталаб бадантарбия машқларини бажаришлари керак?

Нима учун болалар эрталаб бадантарбия машқларини бажаришлари керак?

Ҳар бир ёшдаги болаларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун кундалик жисмоний фаоллик зарур.
11:56 / 01.08.2024
Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда

Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда

Бу ҳақда Американинг “The New York Times” газетасида маълум қилинган.
10:38 / 01.08.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!