$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

Муваффақиятга етакловчи универсал қонунлар ҳақида биласизми?

14:48 / 31.10.2022

Биз ишда, муносабатларда, юмушларда ва ҳаётнинг бошқа жабҳаларида ниятимизга етказувчи муваффақият формуласини излаймиз. Бироқ ҳамма вақт ҳам истагимиз эшикларини очиб берадиган калитни тополмаймиз. Ҳаётда муваффақият формуласини топиш мумкинми?

Қандай қилсак ниятимизга тез эришамиз?

Муваффақиятни одамнинг айни вақтдаги ҳолати билан ўлчаб бўлмайди. Муваффақият - босиб ўтилган йўл ва унда учраган тўсиқларни қай йўсинда енгиб ўта олингани билан аниқланади. Муваффақият – инжа орзуларнинг амалга оширилиши, асосий мақсаднинг ҳаётга тадбиқ қилиниши билан белгиланади. Истакларни амалга оширишнинг эса жуда кўп усуллари мавжуд. Шунчаки ўтириб, омад келишини кутиш ҳам мумкин. Бироқ энг тез ва самарали усули доноларча фикрлаб, совуққонлик билан ҳаракат қилишдир. Омад келишига умид қилинг. Ўзгаришлар ҳамма вақт хавотирга солади. Бироқ сизнинг ҳаётингизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким ўзгартира олмайди. Исталган нарсага қандай эришиш мумкин? Орзуларни қандай амалга ошириш мумкин?

Муваффақият формуласи. Омад сари 10 қадам

"Бошқалар ухлаётганда ўрганинг, бошқалар дам олаётганда ишланг, бошқалар бўшашганда тайёр туринг ва бошқалар таслим бўлганида орзуларга берилинг".

Инглиз шахматчиси Уилям Артур Уорд.

Муваффақият бир ёки икки омилни бажаришга боғлиқ эмас. Муваффақият барча 10 та ўзгаришни амалга оширишга боғлиқ. Агар сиз уларнинг айримларига амал қилиб, қолганларига эътибор бермаётган бўлсангиз, ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайсиз. Муваффақият ўзгаришларнинг ўзига эмас, уларни кўпайтиришга тенг. Математикани эсланг. Ҳар қанақа катта сонни нолга кўпайтирсангиз ҳам барибир натижа нолга тенг бўлади. Агар формуладаги бирор пункт нолга тенг бўлса, билингки муваффақият ҳам нолга тенг бўлади.

1. Устувор вазифаларни илгари суринг

Ҳаётий устувор вазифаларни тўғри тартиблаш жуда ҳам муҳим. Бизнинг кучимиз, манбаларимиз ва вақтимиз чекланган. Агар уни зарур нарсаларга сарфлаб, тўғри тақсимлай олсак, ниятимизга ета оламиз. Агар ўз ҳаётий имкониятларимизни бефойда ва майда нарсаларга ишлатсак, кўп нарсани йўқотамиз. Агар сизни айни ҳаётий ҳақиқат қаноатлантирмаётган бўлса, демак сиз ўз имкониятларингизни нотўғри режалагансиз. Кўзланган ниятга етишмоқ учун нима қилиш керак? Мақсадга етиш учун ҳар бир кунни нимадан бошлаш лозим? Қандай иш билан машғул бўлиш ва қайсисидан қочиш керак бўлади? Дастлаб нимани исташингизни тушуниб олинг, ана ундан кейин уни биринчи ўринга қўйинг.

Формула успеха. Универсальные законы успеха

2. Режа ва стратегия ишлаб чиқинг

Биз режасиз жуда ҳам ноаниқ ва бесамар ҳаракат қиламиз. Бир ишга киришамиз, уни ташлаб иккинчисига ўтамиз, учинчиси ҳақида фикрлаймиз. Худди Иван Андреевич Креловнинг "Оққуш, чўртан балиқ ва қисқичбақа" ҳақидаги масалига ўхшайди, шундаймасми? Ўз-ўзингизга савол беринг: орзуларим ва мақсадларим қандай ўзи? Ўз ҳаётимни 5,10 ёки 15 йилдан кейин қандай тасаввур қиламан? Шу асосда нималар қилиш кераклигини атрофлича ўйлаб, ҳаётингизга тааллуқли қисқа муддатли ва узоқни кўзлаган режалар тузинг. Режада 5-10 йиллик мақсадларингизни акслантиринг. Ундан кейин бу йилга, айни шу ойга ва кейинги ҳафтага режа қилиб олинг. Айнан ёзма тарзда бўлсин. Ҳаммаси аниқ ва равшан кўринаётгани ўзингизни ҳам ажаблантиради. Мақсадлар бир-бирини тўлдиради. Сиз учун ҳар кун нима қилиш кераклиги анча тушунарли бўлиб қолади. Бу кундалик унча катта бўлмаган ҳаракатлар жуда ҳам зарур улкан натижани етаклаб келади. Ҳамма вақт режа тузинг. Ҳатто бир кунга ҳам. Шу тариқа ўз иш унумингизни оширасиз ва режаланган ҳамма вазифани амалга оширишга улгурасиз. Бу муваффақият формуласининг муҳим қоидаси.

3. Ҳаётингизни имкониятлар билан тўлдиринг

Яхши имкониятларни кутиб ўтирмасдан, ҳаётингизни ўзингиз имкониятлар билан тўлдиринг. Мўъжиза кутманг, аксинча, ўзингиз мўъжиза яратинг. Лотереядан катта ютуқ кутманг, хазина қидиринг. Ҳаракат ва омад ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд. Имкониятлар биз уларни қабул қилишга тайёр бўлган вақтимизда келади. Уйда ўтирмасдан одамлар билан кўп мулоқот қилаётганимизда, янги жойларга бориб, қизиқроқ нарсаларни кўрганимизда, таваккал қилишдан қўрқмаганимизда пайдо бўлади бу имконият. Ўзингиз саёҳатга чиқмагунингизча мўъжизаларни кўролмайсиз. Имкониятлар йўлнинг навбатдаги бурилишидан бошланади.

Формула успеха. Универсальные законы успеха

4. Интизомли бўлинг

Биз ижтимоий тармоқларни, сериалларни, компьютер ўйинларини, спиртли ичимликларни, ялпайиб ётишни, вақтни мақсадсиз ўтказишни ёқтирамиз. Буларнинг ҳаммаси вақтимиз ҳамда кучимизни олади. Айнан ўша бекор кетган вақт ва кучимизни анча фойдали ишга сарфлашимиз мумкин эдику. Ишларингизга вақтингиз йўқми? Бироқ интернет, ижтимоий тармоқлар ва бошқа бемаъниликларга вақт топасиз. Дам олиш ва ўйин-кулгини энг кам миқдоргача камайтиринг ва муҳим ишлар билан шуғулланинг. Интизом ва тартиб ҳарбийларнинг сўзига ўхшади. Аммо интизом ва ташкил қилмасдан туриб ажойиб ютуқларга эришиш мумкин эмас. Ички заифликка берилишни бас қилинг. Ҳар сафар вақтингизни бекор сарф қилаётганингизда билингки – сиз ўз орзуларингизга хиёнат қилаяпсиз!

5. Қатъиятли бўлинг. Хатолар бўлади.

"Айрим одамлар муваффақиятга бир қадам қолганида таслим бўлишганини ҳатто тасаввур ҳам қилишмайди".

Америкалик кашфиётчи ва тадбиркор Томас Эдисон.

Хатоларсиз ғалабалар бўлмайди. Муваффақият формуласи хатолардан қўрқмасликка чақиради. Стандарт хатолардан қочишга ҳаракат қилиш лозим, бироқ барибир учрайди. Хатоларсиз олға ҳаракат қилиш асло мумкин эмас. Барча олимлар, бизнесменлар ва бошқа кучли шахслар ҳам ўз вақтида хатоларга йўл қўйишган. Муваффақиятга йўл қатъият ва хатолардан ўрганиш маҳорати орқали ўтади. Омадсизлик - бу якун эмас. Курашни давом эттириш учун куч топинг. Сиз таслим бўлмагунингизча ўйин тугамайди. Таслим бўлдингизми, билингки шахмат тахтасидаги асосий мақсадга етишига 2 қадам қолган пиёдадек бўлиб қоласиз.

6. Эътиборни жамлашни ўрганинг

Шуғулланаётган вазифангизга эътиборингизни 100 фоиз қаратинг. Хаёлингизни чалғитадиган нарсаларга диққатингизни бўлманг. Ишлаяпсизми, ишланг. Биров билан мулоқот қилаяпсизми, мулоқот қилинг. Спорт билан шуғулланяпсизми, шуғулланинг. Агар ўқиётган бўлсангиз, ўқинг. Дам олаётганда, дам олинг. Бошқа нарсаларга чалғиманг. Ўша иш билан банд бўлинг. Эътиборни жамлаш – бу самарадорликка эриштирувчи ва мақсадга элтувчи ажойиб қурол.

Формула успеха. Универсальные законы успеха

7. Билим ва тажриба орттиринг

Дунё жуда тез ўзгармоқда. Агар ўқиб-ўрганиб, билим доирангизни кенгайтириб бормасангиз, бирпасда орқада қолиб кетиш ҳеч гап эмас. Билль Гейс, Илон Маск, Марк Цукерберг, Уоррен Баффет, Павел Дуров. Улар оддий кишиларга қараганда 20-30 марта кўпроқ китоб ўқишади. Шу боисдан ўртача одамдан минг марта самаралироқ натижани қўлга киритишади. Доимий равишда янги ва қизиқ маълумотлар билан танишиб боринг. Китоб ўқинг, қизиқ видеолар кўринг, фойдали ахборотларни изланг, ҳар томонлама ривожланишга ва ўз соҳангизнинг устаси бўлишга, янги билимларни эгаллаб тажриба оширишга интилинг. Миянгизни доимий ишлашга ва билимларингизни фаоллаштиришга мажбур қилинг.

8. Зарур нарсани амалга оширинг

Натижага эришиш учун бир нуқтага уринг. Чарчаманг ва чалғиманг. Тўғри ишларни амалга ошириш билан ниятингизга яқинлашиб борасиз. Доимий ҳаракат янги имкониятларни очади ва орзунинг амалий рўёбини кўрсатади. Муваффақият формуласи жуда оддий: ишла, ишла, ишла. Ҳар кун тинмасдан олдинга қараб интилинг. 9. Стратегия ва режаларингизни қайта кўриб чиқинг

Агар воқеалардан ўз вақтида хабардор бўлиб турсангиз, узоқ муддатга ва қисқа муддатга мўлжалланган режаларингиз бир мунча аниқ кўринади. Ўз ғалабаларингиз ва муваффақиятларингизни таҳлил қилинг. Ҳаракатингизнинг нисбатан самарали йўлларини изланг. Мослашувчан ва кўникувчан бўлинг. Агар нимадир кўнгилдагидек чиқмаса, бошқача ёндашувни топинг. Янгиликни қўллаб кўринг, имкониятни қўлдан чиқарманг, истиқболни кўра билинг, одамлар билан мулоқот қилинг, ўз имкониятларингиздан унумли фойдаланинг. Ўз йўналишингизда доимий равишда ўқиб-ўрганинг. Халақит берувчи ва эътиборингизни тортувчи ҳамма нарсадан воз кечинг. Воқеликни таҳлил қилинг ва ёндашувни шакллантиринг. Кўпгина йирик компаниялар мослашувчанликни йўқотиб, оғир бўлиб қолишганида "синиб" кетишган. Ўз мақсадингиз сари олға боринг ва адашиб кетмаслик учун доимий равишда компасингизга қараб йўлингизни аниқлаб туринг.

Формула успеха. Универсальные законы успеха
10. "Омадга калит – истакда. У эса ҳамма вақт ичимда ёниб туради".

Америкалик актёр ва режиссёр Аль Пачино.

Бахт муҳим нарсалар ўртасидаги мувозанатни топишдадир. Ишга, юмушга, ривожланишга, оилага, спортга, уйқуга, дўстларга, кўнгилли ҳордиқ чиқаришга вақт ажратинг. Ўзингиз учун муҳим вазифаларни аниқлаб олгач, уларни амалга ошириш вақтини ҳам белгилаб қўйинг. Шу тариқа толиқишдан халос бўласиз. Муваффақият қозониш истаги кучаяди. Ҳаётдан янада кўпроқ завқ олиб, ўзингизни бахтли ва кучли ҳис қила бошлайсиз. Муваффақият формуласи қуйидаги ўзгаришларни амалга ошириб, кўпайтиришга тенг. Агар улардан бири нолга тенг бўлса, муваффақият ҳам нолга тенг бўлади. Бу сифатларнинг 1-2 тасинигина ривожлантириб, муваффақиятга умид қилиб бўлмайди.

• Устувор йўналишларни белгилаш;

• аниқ режа асосида ҳаракат;

• имконият ва қулай вазиятни доимий излаш;

• қатъий интизом, тартиб ва жадвал;

• қатъиятлилик ва мағлубиятдан кейин таслим бўлмаслик;

• вазифаларга жиддий эътибор;

• мустақил ўқиб-ўрганиш. Билим ва тажриба орттириш;

• ҳар куни мунтазам равишда олдинга ҳаракат;

• стратегияга аниқлик киритиш ва вазият таҳлили;

• ҳаётий мувозанатни излаш.

Таклиф этилган формуланинг барча жиҳатларини эътиборга олсангиз, муваффақиятга эришишингиз аниқ. Ҳар қанақа ғалабага машаққатли меҳнат ва ўзингни фидо қилиш эвазига эришилади. Якуний муваффақият эса ўз орзуйингизни бутун ҳаётингиз давомида барча синовлардан эсон-омон ўтишингизга боғлиқ.


Қизиқарли


														
														Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Корея банки 2040 йилгача йилига 0,1%га пасайишни бошлаши ҳақида огоҳлантирди.
18:01 / 26.04.2024

														
														Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Аллен Каррнинг “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди

Муаллифнинг ўзи ҳам китоб ёзишидан аввал 33 йил давомида сигаретга қарам бўлган.
15:06 / 13.04.2024

														
														Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

Марсга юборилган биринчи одамлар орқага қайтмайди – Маск

У Марсга бир миллион одамни юбориш режасини ишлаб чиқаётганини айтди.
10:32 / 11.04.2024

														
														Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Чекишни ташлашга ёрдам берадиган энг яхши стратегиялар қандай?

Тамакисиз яшашга ёрдам берадиган стратегиялар рўйхати мавжуд.
11:23 / 27.03.2024

														
														Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Илон Маскнинг қора танли ўғли топилди

Биз билган Илон Маск 10 боланинг фарзанди ва 3 нафар аёли бор.
15:46 / 17.03.2024

														
														2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

2011 йилги цунами Японияга қанча зарар келтирган?

Японияда ҳодиса оқибатида 123 000 дан ортиқ уй вайрон бўлди ва деярли бир миллион зарар етди.
15:39 / 17.03.2024

														
														PUBG Mobile энди ўзбек тилида

PUBG Mobile энди ўзбек тилида

Бу ҳақда ўйин лойиҳасининг Instagram саҳифасида хабар берилди.
11:37 / 15.03.2024

														
														Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Миллиардер янги Титаникни қурмоқчи

Лайнер қурилиши келгуси йилда бошланади.
11:33 / 15.03.2024

														
														Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ҳарорат -20 даражагача пасайиши кутилмоқда

Баҳор келишига қарамасдан қор мавсуми давом этмоқда.
14:33 / 11.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.
14:48 / 02.05.2024
Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

Россия Тожикистоннинг 650 га яқин фуқаросини депортация қилди

26-30 апрель кунлари Внуково аеропортига учган 3101 тожикистонлик фуқаролардан 643 нафари Россия ҳукумати томонидан тегишли …
08:28 / 02.05.2024
Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Bш ташлашлар 14-16 май, 22-24 май ва 1 июлдан 8 сентябргача бўлиб ўтиши мумкин.
12:49 / 01.05.2024
Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Оёғизнгиз мунтазам оғриётган бўлса, касалликнинг белгиси бўлиши мумкин

Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз.
14:34 / 02.05.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди

Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда.
10:42 / 02.05.2024
2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

Умумий экспортдаги улуши қарийб 72 фоизни ташкил этмоқда.
14:46 / 02.05.2024
Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.
10:20 / 01.05.2024
Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

Хитой жанубида автомагистралнинг қулаши содир бўлди

“CCTV” xabariga ko‘ra, kamida 19 kishi halok bo‘lgan.
15:08 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!