Мянмадаги энг йирик этник исёнчи гуруҳлардан бирини нишонга олган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди.
Тахминларга кўра, 100 нафар аҳоли вакиллари жароҳатланган.
Ҳалок бўлганлар сонини Качин Мустақиллик Армияси (КИА) вакили полковник Нав Бу маълум қилган.
Гувоҳларнинг айтишича, Канси қишлоғида КИА томонидан уюштирилган консертга самолёт учта бомба ташлаган.
Келтирилишича, рейддан олдин ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмаган.
Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар машҳур Качин қўшиқчиси борлиги тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, Качин штатининг бу қисми йилига 30 миллиард доллар (27 миллиард фунт стерлинг) қийматига эга бўлган нефрит конлари туфайли ҳарбийлар ва Качин исёнчилари томонидан кўп йиллар давомида қаттиқ курашиб келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!