Наманган вилоятида 109,2 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими, ИИВ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида “Наманган” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ж.Б.нинг “Нехиа” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 109,2 млн сўмлик турли номдаги жами 8 860 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси(этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!